Махсус дастур

Жаслиқ қамоқхонасида миллатчилик асосидаги қийноқлар авж олган

uzb-jasliq

Бугун Қорақолпоғистон ҳудудида жойлашган Жаслиқ махсус жазони ижро этиш муассасасида маҳбусларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлишдан ташқари маҳкумларни Қорақолпоғистон Автоном Республикасининг мадҳиясини ўқиб, ҳамда ёд олинишини жисмоний зўрликлар кўрсатиб, талаб қилинмоқда.

Маҳкумларнинг аксарияти қароқалпоқ тилини билмаслиги ва ёд ололмаслиги оқибатида махсус калонна ходимлари томонидан сурункали жисмоний босимлар ўтказиб келинаяпти. Жазони ижро этиш муассаса ходимлари Ўзбекистон мадҳиясини рад этган ҳолда Қорақалпоқ мадҳиясини устивор қўйиб, ёд ололмаётган маҳкумларга индивидуал тартибда жисмоний азоб бермоқда.

Айтиш жоизки, ушбу махсус калоннада хизмат кўрсатаётган ходимларнинг аксарияти қорақалпоқ миллатига мансуб. Уларнинг миллатчилик асосида қилаётган бундай ҳаракатларига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бошқармаси ҳеч қандай муносабат билдирмаётганлиги таъкидланмоқда.

Мазкур талаб ортидан маҳкумлар орасида қорақалпоқ миллатига нафрат тобора оритб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM