Махсус дастур

«Амнистия» нима?

amnistiya-nima

«Амнистия» нима?

«Реабилитация» нима?

Биз кўпинча сиёсий ва диний эътиқоди учун қамалганларнинг ҳар йили бирор кун ёки сабаб билан эълон қилинадиган «Амнистия» ҳақидаги қарорлардан фойдаланганлар ёки фойдаланиши мумкин бўлганлар рўйхатига киритилишларини кутамиз…

Шу тўғрими?

Тўғриси, ўзим ҳам бу сўзлар маъноларига кўпинча эътибор бермасдим.

«Дўстларимиз қамоқдан ёки жазо муддатини ўтаётган, азоб ва қийноқларга солинаётган, кўп ҳолларда жон таслим қилаётган, сунъий яратилган жаҳаннам каби «учреждения» лардан омон — эсон озод қилинсалар бас» деб ўйлардим…

Аслида, у азобхоналарда умри ўтаётган дўстларимиз ҳукумат томонидан айбланган айбсизлар эмасми!

Гуноҳсиз «гуноҳкорлар» эмасмилар!

Бунинг устига, «амнистия» ҳақидаги қарорлардан кўп ҳолларда фақат ҳақиқий жиноятчилар — одам ўлдирганлар, ўғрилар, катта — катта молиявий жиноятлар қилганлар фойдаланадилар.

Эътиқоди сабаб туҳмат билан қамалганлар жаҳаннам азобида қолиб кетаберадилар!

Кўпларининг нима учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганларини ўзлари ҳам, ҳатто «суд» қилиб, жазо муддати белгилаган судяларнинг ўзлари ҳам аниқ билаолмайдилар.

«Топшириқ» асосида, кўзларини юмиб, ҳукм чиқариб юбораверганлар!

Бу ҳам ҳукумат бошлиқлари ва суд — прокуратура ходимларининг жиноятлари эканлиги ҳақида ҳечбиримиз ўйлаб ўтирмаймиз…

Дунё миқёсида, қадим замонлардан бери суд — маҳкама, прокуратура тизимлари мустақил бўлиши кераклигини биламизку!

Демократиянинг, дунё миқёсда қабул қилинган асосий қонунларидан бири ҳам шунинг ўзи эмасми?

Ҳатто монархия — шоҳлик даврларида ҳам ҳукмдорлар маҳкама ишларига аралашмаганлар…

«Амнистия» сўзи — луғатларда, «Оқлаш», «авф этиш», «гуноҳидан кечиш» маъноларини беради.

Гуноҳсиз қамалганларнинг қайси гуноҳларидан кечадилар «Амнистия» эълон қилиб!

Аслида биз ҳукуматдан ва янги ҳукумат бошлиғидан «амнистия» эмас, «реабилитация» талаб қилишимиз керак эди!

«Реабилитация» — бегуноҳ эканлигини тан олиш, шахс сифатида номи — жамият олдида беғубор эканлигини кўрсатиб қўйиш, тиклаш маъносига эга.

Демак, ҳукумат ҳам, ҳукумат бошлиқлари таъзйиғи сабаб қамоққа олиниши ҳақида ҳукм чиқарган суд — прокуратура ходимлари ҳам, бу ўринда, ўзлари йўл қўйган хато (жиноят)ларини тан олган бўладилар!

Реабилитация талаб қилсак, биз қонунларни бузмасликни, бундан кейин ҳукуматнинг суд — прокуратура мустақиллигини тан олиб, уларнинг ишига аралашмаслигини талаб қилган бўламиз.

Бегуноҳлар озодликларига дахл қилишга ҳеч кимнинг ҳақи бўлмаслигини талаб қилишимиз керак эди!

Жиноятчилар, бу борада қонунни бузганлар, суд — прокуратура ишларига таъсир ўтказиб, зўровонликка йўл қўйганлар эса, жазоланишлари керак эди…

Мен шундай тушунаман!

Ёдгор Обид
Манба: Facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM