Ислом

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Зиё” кўрсатувини кўриб…

ziyo-ko`rsatuvi

2016-йилнинг сентябр ойи бошларида Ўзбекистон телевидениесида “Зиё” кўрсатуви бошловчиси Анвар қори Турсунов марҳум президентимиз Каримов Ислом Абдуғаниевични роса мақтадилар. Айниқса ёмонликка – яхшилик билан, ғояга қарши ғоя билан, жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз, деган ибора Ислом Каримовга тегишли деб ҳисоблаб, уни ўта донолик тимсолига йўйдилар.

Маълумки, илм – ҳақиқатдир, тафаккур эса – миянинг ва ички ҳис-туйғуларнинг (қалбда рўй бераётган ёлғонга нисбатан нафрат орқали) улкан кучланиши ҳосиласи, маҳсулидир.

Демак, ёлғон гапирадиган кимсада, бировнинг ҳақини еганларда, халқ ва кўпчилик ҳақига ҳиёнат қилувчи инсонларда умуман тафаккур бўлмайди, уларнинг ўз фикри бўлмайди.

Афсуски, Ислом Каримовда доимо ёлғон гапириш ва ёлғончилиги билан мақтаниш улкан даражада эди.

Шу боисдан Анвар Қори Турсуновга жавоб бериш орқали бу ибора каминага тегишли эканини айтиб ўтсак.

Бу ибора аслида 1997 йилда мен томонимдан бир раҳбарга айтилган эди, ҳалос. Ўша пайтда пул алмаштириш шахобчалари очилиб, ислоҳотларга саводсиз ёндошув натижасида, нафақат доллар сотадиган йигитлар, ёш-ёш қизлар ҳам ҳибсга олиниб, қамоқ жазосини ўтай бошлаганди. Мен ислоҳотларни илмий асосда ёндошиб ўтказилса ҳеч ким қамалмасдан мамлакатга бир йилда 20 миллиард (25 йилда 500 миллиард) АҚШ долларида иқтисодий самара келиши мумкинлиги ҳақида айтдим. Йилига бюджетга 1 миллиард доллар атрофида солиқ тўлаб, шу 1 миллиард доллар мамлакат халқига тарқатилган даврда – 500 миллиард доллар 25 йилда иқтисодий самара бериши сезиларлидир.

Бу И.А.Каримов ишонган раҳбарнинг ғазабини келтирди чамамда ва мен «ғояга ғоя билан, ёмонликка қарши яхшилик билан, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак» дедим.

Орадан 1,5 йилча ўтиб, 1999 йилнинг 16 февралида Тошкент портлатилган куни катта мажлисда, ўша мен учрашган давлат мулозими, менга 1997 йил И.А.Каримов айтгандилар ғояга ғоя билан, ёмонликка яхшилик билан, жаҳолатга маърифат билан курашиш керак деб юборди, телеэкранда крупний планда И. Каримовни кўрсатди, у ҳайрон эди.

Лекин ундан кейин ҳам И.Каримовда ҳеч қачон кузатилмаган мардлик бўлмади. Бу ибора менга тегишли эмас дейишга Каримовда на тарбия, на одоб, на ҳомият, на ор-номус йўқ эди.

Бу, афсуски, бўлган воқеа, хафа бўлишдан не ҳожат, ахир бу лаганбардорлар Имом Бухорийнинг «Ватанни севмоқ – иймондандир», деган сўзларининг тагига И.Каримов деб ёзиб қўйишгани кўпчилик ёдидан ҳали ўчмаган.

Ғуломқодир Турсунов
Ноформал иқтисодчилар клуби раиси

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM