Махсус дастур

Бухоролик ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов озод этилди

bobomurod-razzoqov-ozod-etildi

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, 63 яшар Бобомурод Раззоқов уч йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилган.Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти маълум қилди. Ташкилот фаоллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов 25 октябрь куни Товоқсойдаги қамоқхонада Бобомурод Раззоқовнинг чиқишини кутиб олганлар.

“Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, Бобомурод Раззоқов 25 октябрь куни қамоқдан озод этилиб, қамоқхона нозири назоратида Бухорога жўнатиб юборилган:

“Бобомурод Раззоқов жиноят ижроия кодексини муддатидан олдин озод этиш ҳақидаги моддасига кўра, уч йили уч ойда қамоқдан озод этилди. У 2013 йил одам савдосида айбдор топилиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди”, деди Абдураҳмон Ташанов.

Бобомурод Раззоқовнинг ўзи унга қўйилаётган айбловлар уйдирма эканлигини судда айтган.

Бухоро вилояти ИИБ одам савдосига қарши кураш бўлими бошлиғи, подполковник Нуриддин Шомуродов томонидан олиб борилган жиноят иши тафсилотларига кўра, ҳуқуқ фаоли гўё муаяйн шахсларнинг Россияга жўнатилишига аралашган.

“Эзгулик” жамиятининг ўша пайтда ёйинлаган баёнотида одам савдосидек қалтис айблов Бобомурод Раззоқовнинг касбий фаолияти ва сиёсий қарашлари эвазига уюштирилган провокация экани таъкидланган эди.

Асли мухолифат фаоли бўлган Бобомурод Раззоқов фермерлик билан бир қаторда “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилоятидаги вакили бўлиб фаолият олиб борган эди.

Бобомурод Раззоқов Озодлик радиосига берган бир қатор интервюларида бухоролик фермерларнинг муаммолари, маҳаллий ҳокимларнинг қонунбузарликлари ҳақида гапирган эди.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM