Махсус дастур

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича еттита ташкилот Муҳаммад Бекжонни зудлик билан озод этишга чақирди

muhammad-begjon

17 йилдан буён Ўзбекистон қамоғида қолаётган мухолифатчи журналист, 62 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо изоляторига ташлангани ва унинг муддати узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу хабар ортидан Марказий Осиё бўйича Инсон Ҳуқуқлари Ассоциацияси (AHRCA), Freedom House, Human Rights Watch, Инсон Ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR), Норвегия Ҳелсинки қўмитаси, Чегара билмас мухбирлар (RSF) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-немис форуми (UGF) Ўзбекистон ҳукумати ва президент Шавкат Мирзиёевни Муҳаммад Бекжонни зудлик билан озод қилишга чақирган.

Шунингдек, Муҳаммад Бекжоннинг соғлиги ёмон аҳволдалигини ва жазо изоляторида унинг саломатлиги янада тез оғирлашишини таъкидлаган ташкилот аъзолари.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM