Ислом

Сўкиш синдроми

so`kish-sindromi

[soundcloud id=’121958335′]

“Бойлик қутуртиради” – дейишганини эшитган эдим-у, аммо қандай қилиб қутуртиришини билмасдим. Тавба қилиб айтайки, одам қутурса ёмон бўлар экан.

Ангрендаги воқеани айтиб берсам: “Ҳаммани ҳам тўйга етказсин”, – бу тилимизда, дилимизда айтиладиган гап бу жойда ножоиз бўлиб қолади.

Ангрендаги тўй эл қатори бошланар экан, одамлар бир-бирларини табриклашар, янги қурилаётган оилага бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, қўша қариш каби тилаклардан ичилган заҳри-заққум ўз кучини кўрсатди. Бойвачча йигитлар тортишиб қолишиб, испанча жанг бошлашди. Яъни “Ласетти” билан”Ласетти”нинг қаншарга-қаншар уриштириш бошланиб кетди. Мошинасининг бир жойи чизилиб кетса истимаси ошадиганлар буни тушунишмайди. Чунки бу йигитлар бундай мошиначаларни писанд қилишмай, пачақлаб ташлайверишади.

Лирик чекиниш: Ангрен  Собиқ Совет даврида гуллаб яшнаган Ангрен кўмир кони мустақиллик даври бошлангандан кейин бойваччалар назоратига ўтди. Энди газ, электр, бензин, солярка қаторига кўмир дефицити ҳам қўшилди. Табиийки дефицит бор жойда нарх ўйнайди. Ўйнаганда ҳам нуқул юзини бойваччаларга, кетини камбағалларга қаратиб ўйнайди бу лаънати дефицит. Дефицит бор жойда қўшимча нарх пайдо бўлади. Бу қўшимча нархлар эгалари эса давр тақозоси билан соҳа магнатларига айланадилар. Шу тўйда бўлаётган воқеалар иштирокчилари ўша, Ангрен кўмир кони магнатларининг бола-чақалари. Ласеттилар тўқнашганидан чиққан учқун, бусиз ҳам қуриб-қақшаб турган кўмир проблемасини портлатиб юборди. Натижада 200 та одам бир тарафдан, 200 та одам иккинчи тарафдан бир бирларига ташланган.

Бу орада қутуриб кетганлардан бири оломон устига мошинасини солади, шу жойнинг ўзида 5-6 одам жон таслим қилади. Воқеани бостириш учун ташланган ИИБ ходимлари эплай олишмагач, ёрдамга Ангрен шаҳри яқинидаги ТуркВО аскарлари келишади ва қуролларни ишга солган ҳолда тўполонни бостиришади.

Ангрен ИИБ бошлиғи бу вазиятда ўзининг қанчалик жавобгарлигини билган ҳолда қочади, лекин Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида қўлга олинади ва… тўполон қатнашчиларини тутиш операцияси бошланади!

Жамият зулм гирдобида қолган, одам ҳаёти сариқ чақачалик қадри қолмаган давлатда бу каби машмашалар бўлиши табиийдир. Зулм машинаси чок-чокидан сўкилаяпти. Чунки элнинг сабр косаси тўлиб бўлган, зулм эса кучайгандан кучайиб бормоқда.

Юқори табақалар орасида “Каримов синдроми” тарқалиб бўлди. Раҳбарлар қутургандан қутуриб боришаяпти. Ангрен шахри ҳокимининг шаҳарни айланишга чиққанида одамларни майдон ўртасида уриб, тепиб кетиши, онасидан олиб-онасига солиши раҳбарларнинг ўша “Каримов синдроми” хасталигининг оғир формасига чалинганлигини кўрсатади.

Акам оддийгина деҳқон одам. Уйларига бориб қолсам, неварасини эркалаб “қани бир бувингни сўкиб қўйчи!” – деса, икки яшар болакай бувисини онасидан олиб сўка кетади. Бу ҳолга акам ҳам, кеннойим ҳам, даврадаги бошқалар ҳам қаҳ-қаҳ отиб кулишади! Мени эса совуқ тер босади.

“Наҳотки! Наҳотки!”, – дейман юрагим увишиб. “Каримов синдроми” (сўкиш касаллиги) оддий халқ ичига ҳам ёйилган бўлса, миллат таназзули бошландимикан?

Эркин Садриев

Аудиофайлни юклаб олиш учун линк:
http://dfiles.eu/files/ghlipnzdv

Тавсия этинг:

Related Posts

2 thoughts on “Сўкиш синдроми

  1. Андижонликка

    Гапингизга 100% кушиламан.миллат факат корин кайгусида…

    Reply
  2. Андижонлик

    Миллат таназзули аллақачон бошланган, хозир тугаяпди. Худо хоҳласа энди навбат миллат уйғонишига.

    Reply

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM