Дунё

Моддий бойлик инсон жаҳолатини йўқотаолмайди

boylar-haqida

Озодлик” радиосининг хабар беришича, The New Yorker журналининг 30 январдаги сонида “АҚШнинг миллиардерлари ва йирик ширкатлари асосчилари қиёматга тайёргарлик кўра бошлагани” тўғрисидаги мақола чоп этилган.

The New Yorker журналининг 17 саҳифасини эгаллаган мақолада айтилишича, АҚШнинг энг бой одамлари ватандошлик уруши, табиий офатлар ва қиёматдан омон қолиш учун катта тайёргарлик бошлаган.

Масалан, Reddit ширкати раҳбари Стив Хафман 2015 йилда кўзини лазер операциясидан ўтказган.

“Агарда қиёмат қойим ёки бошқа офат юз бериб қолса, линза ва кўзойнак панд бериб қолиши мумкин. Шунинг учун кўзимни жарроҳлик амалиётидан ўтказдим”, деб айтган Хафман.

Ширкат раҳбари ҳар эҳтимолга қарши иккита мотоцикл, анчагина қурол-аслаҳа ва озиқ-овқат заҳирасини тўплаб қўйганини ҳам маълум қилди.

Фейсбукнинг собиқ менеджери Антонио Мартинез АҚШнинг шимоли –шарқида одам қадами етиши қийин бўлган бир оролни сотиб олган. У бу ерда қуёш энергияси ишлаб чиқарувчи панелларни қурди, генератор ўрнатди. Мартинез бу ишларни қиёматдан сақланиш учун ҳар этимолга қарши тайёрлаб қўйганини айтган.

Қизиғи шундаки, охир замон бўлишидан ҳавфсираб талвасага тушадиган одамлардан фарқли ўлароқ, миллиардерлар ўз тадбирлари уларни қиёматдан қутқариб қолишига ишонади.

Mayfield Fund ширкати раҳбари Тим Чанг Силикон водийси бошқарувчиларининг норасмий учрашувлардаги асосий мавзу қиёмат куни бўлиб қолганини The New Yorker журнали мухбирига айтиб берган.

“Ҳар эҳтимолга қарши мен, хотиним ва тўрт ёшли қизимизга зарур бўлган энг асосий нарсалар солинган қопларни тайёрлаб қўйганмиз. Ҳар қандай офатга доимо тайёр ҳолатдамиз”, деган Тим Чанг.

Мақолада яна бошқа ўнлаб миллиардерларнинг “қиёматга тайёргарликлари” тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Бундан аввалроқ National Geographic телеканали ҳам бу мавзуни бир неча марта ёритган эди.

Масалан, 2012 йилда “Қиёматга ҳозирлик” деган кўрсатув томошабинларга ҳавола этилган.

Мазкур кўрсатувда сўралган америкаликларнинг 40 фоизи ойликларининг бир қисмини пенсия жамғармасига тўлагандан кўра, бункерлар қуриш, бомбапаноҳларни барпо этиш, озиқ-овқат заҳирасини тўплаш учун пул ажратишни маъқул кўришларини айтган эдилар.

Survival Condo Project ширкати раҳбари Лари Холл эса қаровсиз қолган шахтани 300 минг долларга сотиб олган. Холл бу шахтани 20 миллион доллар сарфлаб ер остидаги 15 қаватли бинога айлантирган. Бу бинода 12 та квартира, бассейн, тиббиёт маркази, мева-сабзавот етиштирувчи лабаратория, қурол-аслаҳа омбори, мактаб, кинотеатр ва спортзал мавжуд.

The New Yorker журналининг ёзишича, айрим миллиардерлар Янги Зеландия каби олис мамлакалардан уй сотиб олмоқда. Уларнинг фикрича, қиёмат ва бошқа офатлар бу каби олис ўлкаларга етиб бормайди.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлми

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM