Бош мавзулар

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёев тайинлаган амалдор пул ювишда гумон қилинмоқда

Хуршид-Мирзоҳидов

(Суратда: Хуршид Мирзоҳидов)

Каримовнинг халқ ва демократияга қарши режими натижасида юзага келган профессионал ва одобли кадрлар танқислиги, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини амалга оширилиши йўлида муаммолар яратишда давом этмоқда. Юқори даражали ҳукумат мансабларига ярим йил аввал тайинланган Мирзиёевнинг ўз кадрлари ҳам коррупция ва пул ювишда гумон қилина бошланди. Шундай қилиб…

Қандай қилиб Хуршид Мирзоҳидов икки миллион долларни ўзлаштирди?

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шу йилнинг май ойида бошланган, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзТВ) фаолиятини текшириш жараёнида, реклама берувчилардан олинган икки миллион долларнинг ўзлаштириб олинганлиги фактлари аниқланган.

Ушбу пул маблағини ўзлаштириш билан боғлиқ барча ҳужжатларда, шу йилнинг 2 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан тайинланган ЎзТВ раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг имзоси бор. Одам ҳали курсига ўтиришга улгурмади, аммо катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштиришга улгурди. Ҳозирда текширувчилар Х.Мирзоҳидовга қарши жиноят иши қўзғатишга журъат қилишмаяпти, чунки президент Ш.Мирзиёевнинг бунга қандай муносабат билдиришини билишмайди.

Аммо текширувчилар, пул ювиш ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ажратилган ерларни ноқонуний ўзлаштиришда айбланаётган, ЎзТВнинг собиқ раиси Алишер Хўжаевга нисбатан аллақачон жиноий иш очиб бўлишган.

Текширувчилар, шу йўл билан Алишер Хўжаев ЎзТВда раисилиги пайтида Ўзбекистон телерадиокомпаниясига тегишли “Кумушкон” пансионати ҳудудидаги ерни ноқонуний равишда хусусийлаштириб олганини ва у ерда ярим миллион долларлик дабдабали уй қурганини аниқлашган. Ишдан бўшатилгач у шу уйда яшаган, жиноят иши қўзғатилганга қадар виллани тарк этиш ва миллийтелерадиокомпания ҳисобига қайтаришдан бош тортган.

Икки турли хил кадрлар: бири – Каримовники, бошқаси – Мирзиёевники. Аммо, иккаласи ҳам деярли бир хил ноқонуний молиявий операциялар амалга оширганликда гумон қилинмоқда. Ахир президент Ш. Мирзиёев Мирзоҳидовни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси деб аталувчи исловотхонага айнан молиявий, профессионал ва бошқа муаммоларни тартибга солиш учун тайинлаган эдику. ЎзТВнинг янги бошлиғи эса давлат маблағларини ўзлаштириб олиш васвасасига қаршилик қилолмаган кўринади. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида…

Каримов режимидан қолган ушбу коррупцияни енгиш учун фақатгина кадрларни алмаштириш етарли эмас. Бунинг учун давлат идораларининг фаолиятини шаффофлигини, уларнинг халққа очиқлигини, сўз эркинлигини ва энг асосийси ички сиёсий саҳнада фикрлар хилма-хиллигини таъминловчи сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш лозим.

Афсуски, ҳали Шавкат Мирзиёев фақатгина кадрлар алмашинуви ҳамда жамият ва иқтисодни эркинлаштириш бўйича бир марталик ташаббуслар билан чекланмоқда. Агарда релслар (тизим) ўзгаришсиз қолаверса, эски локомотивларнинг янгиси билан алмаштирилиши фақатгина минимал ўсишга олиб келиши мумкин: янги локомотивлар мажбуран эски, давлат учун ишга ярамайдиган ва зарарли йўналишдан юришади.

Биз бундай жиддий ислоҳотлар учун вақт, кадрлар ва молиявий ресурслар керак бўлишини яхши тушунамиз. Лекин шу билан бир вақтда бошланган ташаббусларнинг, айниқса кадрлар алмашинувидаги ташаббусларнинг кетма-кет натижа беравермаслиги, вақт ўтиб одамларнинг умидсизлигига ва президент ва унинг жамоасига бўлган халқнинг ишончини йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
31.05.2017

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM