Марказий Осиё

Атамбаев АҚШ ўзбек ва қирғизни уриштиришга ҳаракат қилганига ишорат этди

atambayev

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон президенти сифатида берган сўнгги матбуот анжуманида Қўшма Штатлар Қирғизистон ва Ўзбекистонни уриштиришга ҳаракат қилганига ишорат қилган.

Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳрида ўтган анъанавий матбуот анжуманида президент Алмазбек Атамбаев журналистлар саволларига жавоб берар экан, АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан олиб борган сиёсатини танқид қилди.

– Агар сиз мамлакатдан Америка базасини чиқарганимизни ҳамда бизга америкаликлар иккинчи сортдаги одам сифатида қарашларига ижозат бермаётганимизни назарда тутаётган бўлсангиз, айтишим мумкинки, менда, айниқса, демократлар ҳукумронлиги даврида Давлат департаменти олиб борган сиёсатга нисбатан ҳеч қандай илиқ ҳиссиётлар йўқ, -деди Атамбаев журналистларнинг навбатдаги саволларидан бирига жавоб берар экан.

Қирғизистон президенти 2014 йилда АҚШ базасини Қирғизистондан чиқарилишига биринчи галда хавфсизлик масаласи сабаб бўлганини таъкидлар экан, айрим мамлакатлар Бишкекдаги АҚШ самолётларини бамбордимон қилиши мумкинлиги ҳақида очиқ огоҳлантирганини эсалади.

“Биласизлар, ўша пайтда АҚШнинг Эрон билан муносабатлари жуда кескинлашган пайт эди”, – деди Атамбаев.

Президентнинг иддао қилишича, Бишкекдаги “Манас” ҳарбий базаси мамлакатдан чиқарилганидан сўнг АҚШ Ўзбекистонга 328та зирҳланган ҳарбий техникани совға қилган.

-Бу воқеалардан кўп ўтмай, марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов Марказий Осиёда сув учун урушлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди. Эсингиздами, бу воқеа 2014 йилда бўлган эди. Шундан сўнг уч ой ичида америкаликлар Каримов режимига 328та зирҳли машинани топширди.Ҳар бирининг нархи деярли бир миллион доллардан эди. Мана сизга демократиянинг нархи.

Ўшанда мен уларга: “Агар сиз демократия учун бўлсангиз нега 328та зирҳли машинани демократияни ҳимоя қилишимиз учун бизга бермадингиз?” деб сўраганман, – деб билдирган Алмазбек Атамбаев бундан мақсад қардош ўзбек ва қирғиз халқини бир –бирлари билан тўқнаштириш бўлган, деб ҳисоблашини айтди.

-Жуда даҳшатли ўйин олиб борилди қондош икки халқни бир-бирлари билан тўқнаштириш учун. Қирғиз ва ўзбек бир туғишган халқ. Бизнинг ўзбеклар билан давлатчилигимиз бир бўлган – бу Қўқондан Бухорогача ва Бишкеккагача бўлган ҳудудларни қамраб олган Қўқон хонлиги эди, -деди Атамбаев.

Қўшма Штатларнинг Бишкекдаги элчихонаси ҳозирча президент Атамбаевнинг бу баёнотига расман муносабат билдиришдан тийилмоқда.

Хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Марат Иманқулов президентнинг сўнгги матбуот анжуманига муносабат билдирар экан:

-Биз икки буюк давлат – Россия ва АҚШ билан тенглашиб, улар билан ўзаро тенглик шароитида сўзлашаяпмиз, деб айта олмаймиз. Улар биз билан маслаҳатлашиб, кейин қарор қабул қилаяпти, деб ҳам айта олмаймиз. Қирғизистон ўз хавфсизлигини юз фоиз даражада кафолатлай олмайди, шунинг учун ҳам турли халқаро ташкилотлар, жумладан, ҳарбий тузилмаларга аъзо бўлганмиз. Ҳозирги шароитда, биз хоҳлаймизми хоҳламаймизми глобал чақириқлардан ўзимизни ҳимоя қила олмаймиз ва буюк давлатлар қўлловига муҳтожмиз, -деди Марат Иманқулов.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистон президенти сифатида ўзининг сўнгги матбуот анжуманини ўтказди. 2017 йилнинг 15 октябрида мамлакатда янги президент сайланади. Қирғизистон конституциясида бир шахс фақат бир марта 6 йиллик муддатга президентликка сайланиши мумкинлиги қайд этилгани боис, Атамбаев бўлғуси президентлик сайловида иштирок эта олмайди.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM