Бош мавзулар

“Мусулмонлар ака-укадирлар”

myanmar-musulmonlar

Рус миллатига мансуб бир киши бор. Бир жойда ишлаймиз. Куни кеча кўришганда: “Сен мусулмонсан-а?”, деди. Мусулмон эканлигимдан жуда яхши хабардор. Жавобимни кутмай, гапини давом эттирди “Мянмадаги аҳволдан хабаринг бўлса керак?! Улар ҳам мусулмон. Дунёда миллиардлаб мусулмонлар ҳеч нима қилмаяпсизлар. Ҳеч қандай ёрдам бермаяпсизлар. Ишид, маджаҳедлар ва бошқа мусулмонлар томоша қиляпсизлар. Наҳотки, ҳеч ким, ҳеч қандай ёрдам бермаса? Сен менга мусулмонлар бирлиги ва дининг ҳақида жўшиб, тўлқинланиб гапирасан доим. Шуми сизларни бирликларинг? Менга унчалик аҳамияти йўқ. Ўлган мусулмонлар. Сени тилинг билан айтганда ака-укаларинг. Лекин у ерда содир бўлаётган ишларни кўриб, очиғи ноинсоний ишлардан жуда жаҳлим чиқди. Сизларни хотиржамликларинг эса янада энсамни қотирди. Террор билан ном чикарган ва ҳар ишга муносабат билдирадиган мусулмонлар бу ишда жим! Ажиб…”

Кайфиятим шундоқ ҳам йўқлиги учун жавоб бермадим. Нари кетдим. Шундоқ ҳам неча кунлардан бери ўзим билан ўзим курашиб чарчадим. Мен кимман ўзи? Дунёга нега келдим? Нима мақсадда яшаяпман? Саволлар кетидан саволлар… қалбимни маъюслик чулғаб олган. Хотиржамлигимни йўқотганман. “Нега ҳеч нима ёзмаяпсиз?”, деб сўрашяпти. Нимани ёзай? Ўйнаб кулганимними? Ўлган биродарларимни аҳволиними? Расмини қўйиб, ачинганимни кўрсатайми? Ожизлигим билан фахрланайми?

Фбга кираман. Мянмадаги хунрезликларни пост қилганларни кўраман. Қалбим оғрийди. Фб узра айланишда давом этаман. Қалбим тинчланармикан, қалбимга хушхабар бўладиган нарса кўраманми, деб бу оламни кезаман. Зулмат қалбимга нур ахтараман. Афсуски дастурхон устида ўтирган, еганини реклама қилган, футболни муҳокама қилиб чарчамаган, Бабаян ва яна аллакимлардан норози бўлган юртдошларим, диндошларимни кўраман. Юрагим оғрийди.

«Мусулмонлар ака-укадирлар” мана шу оятни кун бўйи қайтариб юрибман. Қайтараману кўзимдан ёш тинмайди. Мен дунёдаги мусулмонларни дардини ҳис қила олмайдиган махлуққа айланганман ёки мусулмон эмасман. “Мусулмонлар ака-укадирлар”, деган оят менга бегона. Мен укаси ўлиб, дўстлари билан дастурхон атрофида тўпланган одамларни тушуна олмайман. Мен акасини ваҳшийларча ўлдирса футбол томоша қиладиган, еб-ичиб, сўкиниб, футбол учун ғам чекадиган укаларни тушунмайман. Мен боласини устига чиқиб сакрашса, тепкилаб, ёқиб юборишса кўнглига кўнгилҳушлик, чойхонавозлик ва майнавозчилик сиғадиган отани тушуна олмайман. Онасини ўлдирса, ўлигини ҳорласа тўйларга бориб, ўйин-кулги қиладиган ўғилни тушунмайман. Синглисини зўрлашса, иффатини кўз ўнгида хўрлаб ташлашса бошқа нарсалар ҳақида ўйлайдиган, бемалол уҳлайдиган акаларни тушунмайман. Бошингизни баланд кўтариб “ғурурлиман, эркакман”, деманг илтимос.

“Мусулмонман”, деганда ғурур қолмади. “Мен мусулмонман”, деганда ор-номус қолмади. Нафсига, тузумига, қобиғига қуллар қолган. Қуръондан «мусулмонлар ака-укадирлар» деган оятни ўқиган кўзларим кўр бўлсин, ўқиганим қалбимга етиб бормаса. Ўйин кулги, кўнгилҳушли, еб ичиш кўнглимга сиққан пайтда акаларим, укаларим ўляпти. Мен эса ақалли дуо қилишга ҳам ярамай ҳаётимда, ҳар кунимда ҳеч нимам ўзгармай яшаяпман. Мен юртдошларим, миллатдошларим, диндошларим, хусусан ўз кўзларимда, онаси ўлган, отаси ўлдирилган, синглиси зўрлангандаги юз ифодани, кўз қарашни, қиёфани кўрмаяпман.

Мен хотиржам яшаяпман. “Мусулмонлар ака-укадирлар”, деган оятни ўқиб, ёдлаб олганман. “Мусулмонлар бир бинодирлар”, деган Росулуллоҳни гапларини биламан. Бинони бузиб, ер билан битта қиляпти. Мен тўйда ўйнаяпман. Футбол кўряпман. Рақсга тушяпман. Мен отам ўлса жанозасида ўйнайдиган мана шундай махлуқман.

Sayyid Islom

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM