Дунё

Мяньмар: Ўзбекистон 50 мингга яқин мусулмонга ёрдам беради

Хабарларга кўра, бу – мяньмарлик қочқинларга мўлжалланган энг йирик миқдордаги инсонпарварлик кўмакларидан бири бўлади.

Халқаро Миграция Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, зўравонлик ва тазйиқлар боис, ўтган бир неча ҳафтанинг ўзида Мяньмардан Бангладешга юз тутган мусулмонларнинг сони тўрт юз мингдан ортган.

Расмий хабарларга кўра, кўзда тутилаётган ёрдам 14 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи ўринда зарур бўлган бошқа ашёларни қамраб олади.

Уларнинг сирасида эса, гуруч, шакар, сут кукуни, кампал, кийим-кечак, оёқ кийимлари, муҳим дори-дармонлар ва минерал сув ҳам тилга олинади.

Маҳаллий кузатувчиларнинг бирдек эътироф этишларича, бу – Ўзбекистоннинг узоқ хориж, хусусан, мусулмон дунёсига биринчи инсонпарварлик мудохаласи бўлади.

Таъкидлаш жоиз, Мяньмардаги зўравонликлар манзарасида қолган бирор бир Марказий Осиё давлати томонидан бу каби саъй-ҳаракатларга қўл урилгани воқеълиги кузатилмайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу хусусда 15 сентябрь куни Бангладеш Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашган.

12 сентябрь куни эса, вазирлик Мяньмардаги “мусулмон озчилигига қарши зўравонликлар қораланган” расмий баёнот билан чиққан.

Мяньмар раҳбарларини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонликларга чек қўйишга чақирган.

Бу каби ҳолларнинг олдини олиш учун лозим бўлган барча чораларни кўриш, мавжуд муаммони фақат тинч йўл билан ҳал этишга даъват қилган.

Буларнинг барчаси манзарасида Ўзбекистон ҳукумати Мяньмардаги қочқинларга инсонпарварлик ёрдами юбориш қарорида эканини ҳам маълум қилганди.

Тошкентдаги учрашув чоғида Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифига доир кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилган.

Бангладешдаги юз минглаб мяньмарлик мусулмон қочқинлар аксариятининг бор-будларидан мосуво, ночор бир аҳволда эканликлари айтилади.

Орада Туркия ва Эрон ҳам бу каби қочқинларга катта миқдорда кўмак етказиш режасида эканликларини билдиришган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, ўз ўрнида, дунё лидерларини ҳам худди шундай йўл тутишга даъват қилиб чиққан.

Манба: bbc.com/uzbek

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM