Махсус дастур

Ватанда ва Ватандан ташқаридаги виждон соҳибларига

Буюк умидлар билан ватанга қараб йўлга чиққан бир миллий ёзувчини бугун тонгда ватан тупроқларига қадам қўяр-қўймас ҳибсга олдилар.

Нақадар аччиқ манзара!

Золим Каримов ўлди, аммо унинг қуриб кетган зулм машинаси ҳеч тўхтамай юриб турибди!

Янги раҳбар инсонларда умид уйғотувчи сўзлар сарф этяпти, аммо бу сўзлар амалга ошмай, сўзлигича қолиб кетмоқда: бир кўринмас куч – бир шохсиз иблис, бир думсиз азозил 27 йил сафолат ва хорлик ичида чирпинган халқни озодликка чиқармаслик учун бутун макрини ишга солиб, ғайрат билан курашмоқда!

Унга қарши туриши мумкин бўлган бирор бир куч борми бу ўлкада?

Бу куч бор.

Аммо бу куч на жуда кўпчилик умид қилган ҳукумат, на-да умид қилинаётган “дунё жамоатчилиги”дир.

Бу куч ҳали ҳам, ҳудди кечагидай, ҳудди бутун замонлардагидай, биз ачинаётган, ачинишдан бошқа бир нарса қўлимиздан келмаётган мазлум халқимиздир.

Ўзбек каби ишонувчан ва содда, ўзбек каби ўз жаллодига ҳам раҳми келадиган бир миллат йўқ дунёда!

Янги раҳбарнинг ваъдаларига ишониб, йўлга чиққан ва жаллод миршабларнинг қўлига тушган ўзбекнинг буюк ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳам шу содда миллатнинг бир фардидир.

Уни бу жаллод тузум панжасидан қутқариб олиш учун ҳаракат ҳар бир виждон ва иймон соҳибининг вазифасидир.

Ҳар ким зулмга қарши овозини чиқарсин!

Муҳаммад Солиҳ

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM