Усмон Ҳақназаров

HRW Бобомурод Абдуллаевга қарши айблар сиёсий эканини айтиб, уни дарҳол ва шартсиз озод этишга чақирди

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳақлари ташкилоти ҳибсдаги журналист Бобомурод Абдуллаевга қарши айблар сиёсий эканини айтиб, уни дарҳол ва шартсиз озод этишга чақирган.

Ташкилот Тошкентдаги Миллий Хавфсизлик Хизмати тергов ҳибсхонасида сақланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг “сиёсий айблар билан 20 йиллик қамоқ жазосига юз тутаётганини айтган.

Чоршанба куни Бобомурод Абдуллаевнинг расман давлат тўнтаришига уринишда айбланаётгани маълум бўлган.

Бобомурод Абдуллаев “Усмон Ҳақназар”имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумонланмоқда.

Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Тошкентда матбуот эркинлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказишга тайёрланаётган пайтда юз берган.

18-19 октябр кунлари Тошкент ташкилотнинг навбатдаги анжуманига мезбонлик қилади.

Сиёсий ҳибсга олишлар

HRW шунингдек, ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга қарши айблар бекор қилиниши кераклигини айтган.

Таниқли адиб 27 сентябр куни Истанбулдан Тошкентга учиб борган пайт аэропортда ҳибсга олинганди.

Расмийлар уни Президент Каримов бошқаруви танқидий таҳлил қилинган “Бу кунлар” асарида “эскстремистик ғояларни тарғиб қилиш”да айблашган.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 1 октябр куни Тоштурмадаги ҳибсдан озод қилинган, аммо унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилади.

Айни пайтда HRW журналист Солижон Абдураҳмонов ва инсон ҳақлари фаоли Аъзам Фармоновларнинг озод этилишини олқишлаган.

Ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоуга кўра, Абдураҳмонов ва Фармоновларнинг озод қилиниши узоқ йиллик инсон ҳақларининг поймол этилиши ортидан юз бермоқда.

“Сиёсий ҳибсга олишлар тўхтатилиши керак. Президент Мирзиёев барча сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва Ўзбекистон фуқароларининг танқидий фикрни тинч йўл билан эркин изҳор қилиш сингари тамал ҳақларини таъминлашни назорат остига олиши керак”, -деб айтган Стив Свердлоу.

Ташкилот ҳибс ва қамоқда бу икки фаолнинг ҳақларини поймол қилган расмийларни жазога тортишни талаб қилган.

Ҳьюман Райтс Уотчнинг айтишича, Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги аянчли инсон ҳақлари вазиятини яхшилаш учун қадамлар қўйган, аммо умумият-ла, Ўзбекистон ҳукумати ҳануз авторитарлигича қолмоқда.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM