Махсус дастур

Тўқима айблов

Ҳамкасбимиз журналист Бобомурод Абдуллаев ҳақида:

Бобомуроднинг қамалиши ислоҳотчи мақомида танилиб турган президент Мирзиёевга урилган биринчи “тамға” бўлиши аниқ, шундай экан, аввало ишнинг бунгача бормаслигига умид қиламиз.

Мақолалари уйғотган мунозаралардан қатъий назар, Бобомурод анонимликни ихтиёрий танламади, диктатура, репрессия хавфи бўлмаганида тахаллус остида ёзганларини ўз номидан очиқ эълон қилиши, шубҳасиз эди.

У танқиддан, очиқликдан қочадиган журналист эмас эди.

Асосийси, тан олиш керак, айнан Ҳақназаров, Бобомуродни мақолалари бизга ҳокимият ва халқ ўртасидаги жарлик миқёсини ичкаридан, ҳукуматдагиларни ўз тилидан кўрсатди.

Бугун, нафақат Бобомуроднинг тақдири ҳал бўлаяпти, балки тузумнинг ўзи ҳам бурилиш нуқтасида турибди, шундай экан чалғитувчи мунозараларни тўхтатиб, яна жамият, ҳукумат, мухолифат ўртасида жарлик, нифоқ ва зиддият яратилишига имконият бермаслик керак.

33 миллионлик халқнинг мухолиф қисмини тамсил этувчи ўзбек зиёлилари, дунёқарашидан қатъий назар, ҳокимият учун ўз халқига қарши қурол кўтаришга тайёр деб уқтиришда давом этиш ёлғон, нотўғри, тўқима айблов.

Оддий моҳият шундаки, ҳеч ким диктатура қилич кўтариб турган бир шароитда ҳокимиятни, бойликни севгани учун мухолифликни танламайди, бу реал вазиятни кўриб, юртига бефарқ бўлолмаганларнинг танлови, бу нарса айнан шунинг учун ҳозир қамоқда ўтирган дўстимиз Бобомуродга, ўзини мухолиф сифатида билувчи бошқа юртдошларимизга ҳам тегишли ҳақиқат.

Мен мухолифатчи эмасман, оддий журналистман, лекин ватанда мухолифатсиз ҳокимият бўлишини истамайман.

27 йил мухолифатсиз, битта даҳони кайфиятига қараб яшаганимиз етар.

Бугун диктатура ҳукмронлигидаги йиллар беҳуда йўқотилганини ҳокимиятдагиларнинг ўзлари, биз ҳайрат билан олқишлаб турган минбардан туриб тан оляпти, баралла айтаяпти, хатоларни қайтармаслик учун бошқа далил-исботга ҳожат йўқ!

Бобомурод бугун айнан шу хатоликнинг асири бўлиб турибди.

У шаксиз озод қилиниши керак!

Малик Мансур

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM