Бош мавзулар

“Мусулмон ови” аввалгидай давом этмоқда…

Сўнги уч ҳафатада Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари, шу жумладан Андижон шаҳри ва вилоятида -мусулмонлар уйларида қаттиқ тартибдаги тинтувлар давом этмоқда. Бизга етиб келган тафсилотларни сиз азизларга ҳам тақдим қилмокчимиз. Бу хабарни етказган инсон ёшлари 70 дан ошган ҳожи-Она ва улардан ташқари бир нечта ишончлик кишилар хам бу каби хабарларни тасдиқлашмоқда.

Ёш болалар учун ҳийла…

Андижон шаҳрида жойдашган 7 чи мактабни 2-7 синф ўқувчилари орасида ўзига хос ҳийла ишлатиб улар орасидан ота-онаси диний тарбия берганлари аниқланмоқда. Орган ходимлари қўлига Snickers шоколад батонини ушлаб олиб кичик синф ўқувчиларини бир жойда тўплаб “Ким Қуръони Каримдан биргина сура ёки оят ўқиб берса мана бу шоколадни берамиз!” деб ёш болаларни ҳийла ишлатиб улар орасидан Қуръон ўқишни биладиганларини аниқлашган.

Шундай услуб билан биргина 7 чи ўрта мактабдан 13 та 2 синф, 11 та 3-4 синф ўкувчиларини Қуръонни яхши ўқиши аниқланган. Бу ердаги асосий нуқта Қуръонни чиройлик тажвид билан ўқишга қаратилганидир.

Шундан сўнг у ўқувчиларни Ота-Онаси шаҳар ИИВ бошқармаси Террорчиликка қарши кураш бошқармасига чақиртирилиб бир неча соатлаб суҳбат ва суриштирув ўтказишган. Бундан ташқари бу каби ҳийлалар орқали ёш болалардан ота-онаси ҳақидаги маълумотлар ҳам олинмоқда. Худди шу қармоққа илинган Шаҳноза исмлик аёлни ИИБ га чақиришганида ҳайрон бўлиб борган ва у ерда бу аёлни ҳижоб кийганлиги ва уни бир неча маротаба Туркияга боргани ҳақида сўрашган, маълум бўлишича бу аёлни 3 синфда ўқийдиган ўғли ўша куни ИИБ «амакилари»га битта шоколад эвазига онасини Туркияга боргани ва у ердан кўп совғалар олиб келгани ҳақида айтиб берган. Бу болалардан уй ичидаги ҳар бир нарса ҳақида батафсил сўров ўтказилмокда. Болалар ёнида мактаб тарбияланувчиси ёки ўқитувчиси бор ёки йўқлиги номаълум. Қуръонни чиройлик ўқиган болаларни ота-оналарига босим қаттиқ бўлмоқда деб айтди шу жумладан манбаимиз!

Маҳаллаларда ҳижоб кийган аёлларга ўта ҳушёр бўлишлик топширилган. Бу каби ҳушёрликка у аёлни гаплашиши, ўзини тутиши, пардоз андоз қилиш қилмаслиги, намоз ўқиши ёки ўқимаслиги, бу ҳижоблик аёлни қачон ҳижобга киргани ҳақидаги маълумотларни тўплаш ҳам маҳалла фаолларига юклатилган. Шунингдек ота-онаси ишда бўлган хонадонлардаги ёш болалар билан ҳам ИИБ ва маҳалла ходимлари ота-она рухсатисиз савол-жавоб ўтказмоқдалар. Бу каби саволлар орасида “Отанг ёки Онанг уйда интернетда ўтирадими?”

“Қандай маърузалар эшитади? Ёки уйда Қуръон эшитадими?” Кимлар билан гаплашади?” “Чет элда даданг еки аянгни танишлари борми?”- каби сўроқлар сўралмокда!

Бу қандай пасткашлик ёки қандай сиёсат?
Бу каби разиллик кимни хаёлига келган?
Наҳотки битта Диктатор ўлиб, ўрнига бошқаси ҳам бу разил сиёсатни давом эттирмоқда?

Воқеа ва ҳодисалар тафсилотларини ўрганишда давом этамиз.

Tayseer Ahmad

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM