Дунё

Telegram асосчиси Россия Федерал хавфсизлик хизматини судга тортмоқчи

Telegram мессенжери Россия Федерал хавфсизлик хизмати(ФХХ)нинг мазкур тармоқ орқали юборилган ëзишмалар кодини бериш талабини бажаришдан бош тортгани учун солинган 800 минг рубль (14 минг АҚШ долларига яқин) жарима устидан юқори инстанцияга шикоят қилади.

Бу ҳақда “Агора” халқаро ҳуқуқ ташкилоти раҳбари Павел Чиков ўз Telegram канали орқали хабар қилди.

16 октябрь куни Москва суди Telegram мессенжерини ФХХ билан ҳамкорликдан бош тортгани учун жаримага тортди. Агар суднинг бу қарори кучга кирса¸ Роскомнадзор Telegram тармоғини Россияда тўсиб қўйиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Айни пайтда¸ журналист Александр Плющев ва Олег Кашин ФХХ нинг ўзини махфий кодларни топширишни талаб қилгани учун судга беришини маълум қилди.

Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам Россия хавфсизлик хизматини судга бермоқчи ва унинг суддаги манфаатини «Агора» гуруҳи ҳимоя қилади.

Дуров таъкидича¸ ФХХ талаби ҳар бир гражданнинг махфий ëзишув ҳаққини кафолатлаган Россия конституциясига зиддир.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM