Махсус дастур

Безатилган ёлғон

Шундай қилиб, Ислом Каримовга бағшланган портал ишга тушди. Бу золимнинг биографиясини ўқиркан, гўёки у муқаддас ва буюк курашчи каби унинг бутун ҳаёт тарихи безатилганидан беихтиёр ҳайратга тушасан киши. Бу бир кишининг халқ бахтиёрлиги ва дунёдаги адолат учун кураши тарихи – мана қандай қилиб афсона ва мифлар яратилар экан.

1991 йилдан сўнг вояга етган ва 27 йил давомида Ислом Каримов якка ҳокимлиги даврида тарбияланган янги авлод бу шахсиятни ўзига шу даражада сингдирдики, натижада уларни зомби авлод деб аташ мумкинлигидан ажабланмаса ҳам бўлади. Ҳар доим ҳам ёрқин ва ижобий лаҳзалар йўқлигига қарамай, президентга бошқа тарафлардан ҳам назар ташлаш мумкин ва лозим эканлиги ҳақидаги сўзларни бу одамлар эшитишни ҳам хоҳлашмайди – улар учун бир муқаддас санам, бир масиҳ, яримхудо бор ва улар албатта унга ибодат қилишлари лозим.

Ва бу афсоналар мияларни ювиш учун – сиёсий ва психологик асослардир. Ва барчаси гўёкм худди шундай бўлганлигини, ёзилганлар ҳақиқатни акс эттиришини тасдиқловчи “гувоҳлар”, айтиш мумкинки ҳаворийлар доим топилади. Гарчи бу йилларда Ислом Каримов ёнида, у қилган ишларга нисбатан бошқача нуқтаи назарга эга кишилар ишлаган ва яшаган.

“Тараққиётнинг ўзбек модели” деб аталувчи модел шакллантирувчиси мамлакатни “учинчи дунёга” айлантирди ва бунга далил сифатида нафақат кенг тарқалган коррупция ва соя иқтисодиёти, уч миллион гастербайтерлар, куч ишлатар тизимларнинг қатағонлари, сармоя ва ҳорижий компанияларнинг қочиши, шунингдек кланчилик, қариндош-уруғчилик, зомби-тарғибот, инсон ҳуқуқлари ва эркинликнинг йўқлиги, Конституциянинг бузилишини мисол қилиш мумкин. Асосий қонун бу – ҳеч нарсани англатмайдиган қоғоз варағи ва ҳеч қандай юридик ва сиёсий кучга эга бўлмаган матн эканлигини Ислом Каримов кўрсатди.

Безатилган автобиографияда Ислом Каримов социалистик тизимга қарши туради, аммо айни пайтда у буни янги шаклда қайта форматлаб, тизимга паразитик бўлган кланчилик ва коррупциявий характер беради. Совет ҳукумати даврида ижобий деб ҳисоблаш қабул қилинган нарса бир зумда ғойиб бўлди ва ўрнига ҳукуматга, ҳеч қандай жавобгарликсиз тарзда миллий бойликларнинг охирги бўлакларини талаб кетган ўғрилар, жаллодлар келди.

Бу нарса, фақатгина Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра 3 миллиард доллар ўғирлаганлиги айтилган, Гулнора Каримова мисолида яққол кўзга ташланади. Ваҳолангки бутун оила ўғирлаган эди ва ҳозирда ҳам ўғирлаяпти. Қолаверса Каримовлар ёлғиз эмасди – улар билан биргаликда ҳукумат тепасида мамлакат “қонини” яна юзлаб, минглаб паразитлар сўришди.

Мен “Автобиография” номи остидаги катта “меҳнатни” муҳокама қилиб ўтирмайман. Бу мантиқсиз ва бефойда. Соғлом ва оқилона фикр юритган киши бу тарихнинг безатилганини дарров кўради, ўзига муқаддас санам керак бўлган одамлар эса бундан кейин ҳам уларни қул қилган шахсга бошларини эгиб юраверишади.

Sher October

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM