Дунё

Шимолий Кореяда Интернетдан фойдаланиш мумкинми?

Шимолий Кореяда шифокорлар видео конференцияларда иштирок этиши мумкин. Мамлакат аҳолиси смартфонлар орқали бир-бирига мактуб ёза олади. Мамлакат элитаси онлайн банкинг хизматларидан фойдалана олади.

Аммо бу амалиётларнинг барчаси пухта назорат қилинадиган интранетда амалга оширилади. Интранет йирик ташкилот ёки давлат идорасининг ички тармоғидир. Шимолий Корея аҳолисининг бир қисми фойдалана оладиган тармоқни унча катта бўлмаган ғарб ширкати интранетига қиёслаш мумкин.

Шимолий Корея Интернет энг заиф ривожланган давлатларнинг биридир. Оддий аҳоли учун глобал Интернетга уланиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Шахсий компьютерига ёки бошқалар билан биргаликда ишлатилмайдиган электрон почтага эга шахслар сони эса саноқли.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин интранет ёрдамида кишилар ҳаётини янада яхшироқ назорат қилиш мумкинлигини билади.

Пхеньян мамлакатда икки табақали тизим жорий қилган бўлиб, унда ишонч қозонган элиталар Интернетдан нисбатан эркин фойдалана олади. Оддий аҳоли эса, ички интранетга улана олади, холос.

Шимолий кореяликлар ташқи дунёдан узиб қўйилган интранетларини Kwangmyong, яъни “ёруғлик” ёки “нур” деб атайдилар. Naenara деб аталаувчи браузер ёрдамида Kwangmyongдаги 168 сайтни очиб кўриш мумкин. Мамлакатдаги компьютерларга Red Star операцион тизими ўрнатилган. Naenara браузери Firefox, Red Star операцион тизими эса, Linux асосида ишлаб чиқилган.

Шимолий кореяликлар интранетга асосан мобил қурилмалардан чиқади. Шимолий Корея аҳолиси сони 25 миллион бўлса-да, мамлакатдаги барча смартфонлар сони 2,5-3 миллионни ташкил қилади, холос. Бу смартфонлар ёрдамида селфи олиш, мусиқа эшитиш мумкин, аммо глобал Интернетга уланишнинг ёки Шимолий Корея ташқарисидан келган қўнғироқларга жавоб беришнинг иложи йўқ.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM