Дунё

Россия президенти Сочида Сурия президенти билан учрашди

20 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путун Сочида Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

Шу ой якунида Сурияда олти йилдан бери тинчимаётган фуқаролар урушига барҳам бериш бўйича тўхтаб қолган музокаралар қайта тикланиши кутилмоқда.

22 ноябрь куни Сочида тинчлик музокраларини қайта тиклашни муҳокама қилиш учун Туркия, Эрон ва Россия етакчилари учрашади.

БМТ етакчилигида ўтказиладиган музокаралар эса, 28 ноябрь куни Женевада бошланади.

Учрашув ортидан Путин ва Асад икки давлат Сурияда террор гуруҳларига қарши олиб бораётган қўшма ҳарбий амлиётлар ўз якунига яқинлаганини айтишди.

Путин Асадга қарата:

– Ҳарбий амалиёт чиндан ўз якунига етяпти. Ўйлайманки, энди асосий масала сиёсий жараёнларга ўтишдир. Мен тинчлик ўрнатиб, ечим топиш истагидаги барча тарафлар билан ишлашга тайёр эканлигингиздан мамнунман, – деди.

Асад эса, ўз навбатида Путинга кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди ва эндиликда Сурия сиёсий ечим топишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM