Бош мавзулар

Адолат фақат порталдами?

“Халқни уйғотишимиз керак, етар энди бундоқ яшаш”.

Ш. М. Мирзиёев

Мени қўлимга қоғоз олишга юртимда адолат шабадаси эсгани туртки бўлди. Ва юрагим тубида анчадан бери ётган муждани Президент Ш. Мирзиёевга Би-би-си орқали етказишга жазм этдим.

Ҳеч кимга сир эмаски, Президентнинг шахсий ташаббуси ила халқ бир неча йил узоқ кутган кунлар келди, қўшни давлатлар билан борди-келди, ёру биродарлигимиз қайта тикланди.

Халқлар ўртасидаги сунъий совуқчиликларга барҳам берилиб, муносабатлар илий бошлади.

Бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий ифодаларини биз, Россиядаги меҳнат муҳожирлари, қардош миллатлар юзида кўрмоқдамиз.

Лекин вилоят, шаҳар, қишлоқ, ҳатто маҳаллаларда ижтимоий, иқтисодий муаммолар ҳануз ечилмаяпти. Аҳолининнг Президент порталига шикоятлари оқими тўхтамаяпти…

Айниқса, маҳаллий суд, прокуратура, МХХ ва милиция устидан…

Бу нимадан далолат беради?

Президент девонида, порталида бор адолат жойларда йўқ деганими?

Жойларда адолатнинг ўрнини назорат эгаллаган.

Маҳаллаларда “халқ посбони ” деб номлаб, маош белгилаб, сайлаб қўйилган дружиначилар шу кунгача нима каромат кўрсатиб келаётганидан кимнинг хабари бор?

“Халқ посбон”ларининг халққа нафи тегиши керакми ўзи?

Ёки ким чиқиндига, газ, сув, умуман, коммунал тўловларга пул бермаган хонадон бўлса, эшикма-эшик юрадиган ғазначими улар?

Аҳолининг қарзини ундирадиганлар кўпайгандан-кўпайди, аммо одамларнинг реал даромадлари тушиб кетгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Нархлар эса, бирдек ошмоқда.

Ҳурматли Президент!

Сиз олиб бораётган халқчил сиёсатни биз, Ўзбекистон ватандошлари ўзимизнинг ютуғимиз, деб биламиз.

Биз сиз бошлаган ва халк учун кўзланган юксалиш йўлида ҳамфикр ва ҳамнафасмиз.

Халқнинг ҳуқуқий саводи ҳақида кўп гапирилади.

Кўпинча ҳуқуқ бузилишларига одамларимизнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари важ қилиб кўрсатилади.

Аммо халққа ҳуқуқлари берилмаган экан, у ҳуқуқий саводни қаердан олсин?

Шу ўринда оддий бир ўзбекистонлик сифатида қуйидаги таклифимни баён этсам.

Модомики, ҳукумат халқ ғамида, халққа хизмат этишга бел боғлаган экан, ишсиз, юридик ўқуви бўлган фуқароларни ҳар бир М.Ф.Й ( маҳалла) га маош белгилаган ҳолда, бириктирилса.

Улар ўз навбатида аҳолининг шикоятларини эшитиб, уни маҳаллий ҳокимиятлар даражасида тегишли давлат идора ва тизимлари эътиборига ҳавола этсалар ва уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатилса.

Шу йўл билан эҳтимол, порталга шикоятлар оқими камайган, одамлар адолат кутиб, Президент порталига маҳтал бўлмаган, муаммолар жойида ҳал этилган бўлармиди?

Сизнинг участка нозирлари учун маҳаллада уй қуриб бериш ташаббусингиздан яхши хабардорман.

Бу профилактика мақсадлари, жиноятчиликнинг олдини олиш йўлида иш беради, деб ўйлайман.

Аммо жиноятчилик, бу – оқибат.

Участка нозирларига қўшимча, қўшимча, ҳуқуқий маслаҳатчилар ҳам маҳаллаларга бириктирилса, жиноятчиликнинг сабабларига ҳам барҳам берилган бўларди.

Ҳурмат билан,

Москва шаҳридаги меҳнат муҳожири

Аббос Тожимуҳаммад ўғли.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM