Ўзбекистон

177 нафар милиция ходими порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа жиноятларни содир қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 177 нафар милиция ходими порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа жиноятларни содир қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда 26 ноябрь куни Sputnik нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ички ишлар вазирлигида ўтган видеоселектор йиғилишида интизомий жазога тортилган ходимлар сони ўтган йилга нисбатан жорий йилда 285 нафарга кўпайгани қайд этилган.

“Йиғилишда, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан чуқур таҳлил олиб бориш, уни келтириб чиқарувчи сабабларини ўрганиш, ушбу ҳолатларнинг келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар белгиланган”, деб ёзди Sputnik нашри.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM