Дунё

Таниқли миллиардер бизнесдаги имконсиз нарса ҳақида гапириб берди

Forbes журналининг 100 йиллигига атаб асли келиб чиқиши курд бўлган ва Chobani йогурт бренди асосчиси миллиардер Ҳамди Улукайё жамоавий ишлаш ҳақида эссе ёзиб берди.

Шоир Жалолиддин Румий шундай ёзган: «Остонадан ўтишинг билан йўл пайдо бўлади». Мен Chobani компаниясига асос солишимдан аввал, ҳеч қачон корхонани бошқармагандим, ҳамда менда ҳеч қандай режа бўлмаган. Мен бир нарсани аниқ билардим, – бу эски фабрикада деворларни бўяш керак, – ҳамда буни қилиш қийинчилик туғдирмаган. Мен бўёқлар сотиб олдим ва ўзимнинг биринчи беш нафар ходимим билан ишга киришдим.

Бу менинг ҳаётимдаги энг биринчи ва тўғри қарор бўлди. Бу ишда мўъжизавий нимадир бор: у фикрлаш, янги ниманидир ўйлаб топиш ва тараққиётни ҳис қилиш имконини беради. Шунинг учун ўтириб, ниманидир кутишнинг керак йўқ – ҳаракат қилиш лозим.

Ҳаммасини бир ўзи, айниқса, маълум баландликларга эришганидан сўнг қилиш керак эмас. Бу имконсиз. Chobani компаниясига асос солиш вақти келганида, мен фақат ўзимга ишонгандим ва ҳали ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Бироқ, бошқа томондан, менинг жамоам шундай одамлардан ташкил топганки, мен уларга ўз ҳаётимни ҳам ишонишим мумкин.

Манба: kun.uz

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM