Бош мавзулар

Собиқ сиёсий маҳкум Мурод Жўраев вафот этди

Бугун 4-декабр Эрк Партиясининг аъзоси бўлган 65 ёшли Мурод Жўраев вафот этди. Қариндошларининг айтишича чой ичиб ўтирган вақтда бирданига жони узилган.

Мурож Жўраев 1980 йилларнинг иккинчи ярмида Қашқадарё вилоятидаги Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 1990 йилда сайланган Ўзбекистон парламенти депутати бўлган.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси аъзоси бўлган Мурод Жўраев 1995 йилда давлат ҳокимиятини ағдаришга уринишда айбланиб, 12 йилга маҳкум этилган, аммо қамоқда 21 йил ўтириб, 2015 йилнинг ноябр ойида озод қилинган эди.

Хабарларга кўра Мурод Жўраев хаста бўлган ва Германияда даволаниши учун ҳукумат томонидан рухсат берилган, аммо даволанишга кетишга улгурмаган.

Эрк партияси раҳбарияти ва партиянинг барча фаоллари Мурод аканинг барча яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдириб, ўз таъзиясини изҳор этади. Марҳумга эса Аллоҳдан раҳмат ва мағфиратлар тилайди.

Манба: Ўзбекистон ЭРК демократик партияси

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM