Дунё

Россия 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинларидан бутунлай четлатилди

Россия терма жамоаси 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларидан бутунлай дисквалификация қилинди.

Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) бу қарорига Россия жамоасининг Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топилгани сабаб бўлди.

Энди россиялик спортчилар келаси қишки Олимпиадада ўз мамлакати байроғи остида иштирок эта олмайди.

Допинг қабул қилмагани аниқланган россиялик “тоза” спортчиларга Пхёнчхан ўйинларида фақат нейтрал байроқ остида иштирок этишига рухсат берилади. Бу спортчилар рўйхатини ХОҚ махсус комиссияси белгилаб беради.

Бундан ташқари ХОҚ қатор россиялик мулозимлар, жумладан спорт вазири Виталий Муткони Олимпия ўйинларидан умрбод четлатди.

Шунингдек Россия допинг текширувларига сарфларган маблағни қоплаш учун Халқаро олимпия қўмитасига 15 миллион долларлик жарима пули тўлаши ҳам керак.

Бунгача қўмита допинг учун бирор мамлакатни Олимпиада ўйинларидан бутунлай четлатмаган. Одатда индивидуал спорт федерацияларига чеклов қўйилади.

2015 йилда Жаҳон антидопинг агентлиги Россия ҳукумати допинг дастурини молиялаштиргани тўғрисидаги далил-исботларни эълон қилган эди.

Аммо Россия рамсийлар бу айбловларни рад этиб келади. Президент Владимир Путин бу чоралар ортида АҚШ турганлигини иддао қилиб келади.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM