Дунё

Эрдўғон: АҚШ Туркияни шантаж қилмоқчи

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия “Халқбанки” бошқарувчиси Меҳмет Ҳақан Атилла устидан Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган судни Туркияга тушган “доғ” ва “шантаж” дея таърифлади.

– Туркияда АҚШга қарши режа йўқ, аммо АҚШда Туркияга қарши режа бор, – дея таъкидлади Эрдўғон.

Атиллага АҚШ банк тизими орқали Эроннинг нефть ва гази сотувидан олинган фойдани қонунийлаштириш айблови қўйилмоқда. У бу иши санкцияларга зид эканини яхши билган.

Нью-Йоркдаги судда турк-эрон тиллафуруши Ризо Зарроб кўрсатма бермоқда. Зарроб ўтган ойда ўзига қўйилган банк қаллоблиги, “ҳаром пул”ни қонунийлаштириш ва бошқа айбловларни тан олган эди.

Аммо судда Зарроб Атиллага ҳечам пора бермаганини ва Атилла ундан пул талаб қилмаганини таъкидлади.

Зарроб олдинроқ судга Туркиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Меҳмет Зафар Чағлаян 2012 йили фойдага тенг шериклик эвазига давлатга тегишли “Халқбанки” орқали муайян схема асосида операцияларни амалга оширишда кўмаклашганини айтган эди.

Зарробга кўра, Чағлаян унга Эрдўғон ва ўша пайтлар молия вазири бўлган Али Бабажан банк операциясини амалга ошириш учун шахсан розилик берганини айтган.

Эрдўғон ноқонуний хатти-ҳаракат содир этилганини инкор қилиб келади.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM