Бош мавзулар

Ўзбекистонда цензура ҳали ҳам тирик ва кучли


14 декабрь куни HRW тадқиқотчиси Стив Свердлов Ўзбекистондаги расмий матбуотнинг иккиюзламачилиги ҳақида мақола чоп қилди.

Podrobno.uz сайтида 5 декабрда чоп қилинган «Ҳьюман райтс вотч»нинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳусусида берган ўз интервьюсини кўриб, тадқиқотчи Ўзбекистондаги цензурани танасида ҳис қилганини ёзади.

«Энг қизиғи, умуман суҳбатнинг эълон қилиниши бўлди. Расмий рўйхатдан ўтган ОАВ шу пайтгача мустақил инсон ҳуқуқлари гуруҳининг ишини ёритмаган, аммо бизнинг танқидий ҳисоботларимизни фақат расмий рад этиб келаётган эди», дея ёзади Свердлов.

Тадқиқотчи ўз мақоласида Мирзиёев даврида озроқ олдинга силжиш бўлганини айтиб, айни пайтда Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳали анча борлигини таассуф билан қайд этади. Бунга у журналист Бобомурод Абдуллаевнинг қамалиши, Туркиядан қайтган ёзувчи Нурилла Отахоновнинг уй қамоғига олинишини мисол келтиради.

«Podrobno.uz сайтида мен қайд этган ижобий ўзгаришлар, жумладан, сиёсий маҳкумларнинг озод қилингани ҳақидаги гапларим ўзгармаган. Лекин яқинда ҳибсга олинган журналистлар, қийноқларнинг кенг қўлланилаётгани, мажбурий меҳнат ва фуқаролик жамиятига нисбатан чекловлар ҳақидаги танқидлар олиб ташланган.

Қисқа қилиб айтганда, ўз-ўзини цензура қилиш Ўзбекистонда ҳали ҳам тирик ва кучли.

Бу инцидент бизга Ўзбекистонда эълон қилинган ислоҳотлар катта ўзгаришларга олиб келмаётганидан далолат беради. Президент Мирзиёев лўнда қилиб айтиши керакки, давлат сиёсати танқидига нафақат тоқат қилиниши, балки олқишланиши лозим. Бу ўтмишнинг қоронғу меросини тарк қилишнинг ягона усулидир», дейди Свердлов.

Манба: Eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM