Бош мавзулар

Ислом Каримов ва Гулнора Каримова АҚШ қора рўйхатига киритилди

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди.

Ислом Каримов ҳокимияти давомида инсон ҳақларини мунтазам топтагани¸ Гулнора Каримова эса¸ отаси даврида кенг кўламли коррупцияга масъул деб кўрилгани учун¸ инсон ҳақлари гуруҳлари сўрови билан мазкур рўйхатга киритилди.

Глобал Магнитский актига мувофиқ тузиладиган мазкур рўйхатга янги киритилган 52 шахс рўйхати 21 декабрь куни эълон қилинди.

Бу рўйхатда Россия Бош прокурори Юрий Чайканинг ўғли Артëм Чайка¸ Украина¸ Покистон ва Мянма расмийлари ҳам бор.

20 декабрь куни Молия вазирлиги Магнитский акти бўйича беш россиялик¸ хусусан¸ Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг ҳам санкцияга учраганлар рўйхатига киритилганини эълон қилди.

“Магнитский рўйхати” АҚШ Конгрессининг 2012 йилги “Магнитский акти” асосида тузиладиган рўйхат бўлиб, АҚШ Молия вазирлиги унга кенг кўламли коррупция ва инсон ҳуқуқларини топташга бевосита алоқадор шахсларни киритиб келмоқда.

Hermitage Capital жамғармаси юристи бўлган Сергей Магнитский Россия бюджетидан катта миқдордаги маблағ ўғирланаётганини фош этган эди. Бунинг ортидан солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган Магнитский 2009 йилда Москвадаги тергов изоляторида нобуд бўлган эди.

Манба: ЎХҲ ахборот бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM