Махсус дастур

Яна ўша мардикорлик, оғир меҳнат, қишнинг аянчли совуғидаги кўча ишлари…

Аэропортга келдим. Ҳужжат текширувлари ва чиқиш печатидан сўнг, кутиш жойига келиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни самалётини кута бошладим. Самалёт Фарғона-Москва йўналиши билан келиб, Москвадан одам олиб, яна фарғонага қайтар экан. Юртдан келган самалёт қўнди. Одамлар аста-секин туша бошлади. Мен турган ер бир оз баландда, улар эса бир оз пастдан, ёнгинамдан ўта бошлади. Орамизда бир ярим метр ва ойна бор эди, холос. Юртдан келаётган одамлар орасида турли ёш вакиллари, аёллар ва болалар ҳам бор эди.

Жуда яқин турганим боис, ҳар-бир одамга қарай бошладим. Юртдошларимнинг нигоҳи беиҳтиёр ўзига тортди. Ҳар бири – бир дунё.

Жуда ҳам маюс нигоҳлар… ҳеч ким кулгани йўқ. Ҳаттоки, бир қадам нарида турган юртдошларига қарагани ҳохиши йўқ.

Яна ўша мардикорлик, оғир меҳнат, қишнинг аянчли совуғидаги кўча ишлари… ва айрилиқ, соғинч ила узоқ муддатли меҳнат.

Ҳар бир юртдошим шу нарсаларни ҳис қилган бўлса, не ажаб.

Эркак, ўз номи билан эркак. Унга ачинмайсиз. Оила масъулияти эркак зиммасида. Аммо аёллар ва болаларга жуда ачинасиз. “Онани қўлидаги гўдаги билан келишга нима ва ким мажбур этди?” деган саволлар ила ойна олдида анчагача қимирламай қолиб кетдим.

“Йиллар давомидаги оғир мехнат, ит ётиш, мирза туриш ҳаёти, қишнинг совуқ кунларида ишлаб юрган юртдошларимизни ўйлайдиган кимдир бормикан?

Аёлларни сарсон қилган эрлар, акалар, укалар қаерда экан?

Халқини мардикор қилган мутасаддилар нима деб изоҳ берар экан? Миллионлаб инсонларни қандай шароитда, қандай холатларда ишлаб юрганидан хабари бормикан?” Деган саволлар қаршисида қолавераман…

Яқин дўстимни айтганларини камина қоғозга кўчирди.

Sayyid Islom

Манба: facebook.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM