Бош мавзулар

Бобомурод Абдуллаев адвокат Майоров ҳимоясидан воз кечди

26 декабрь куни маҳкум журналист Бобомурод Абдуллаев билан учрашган адвокат Сергей Майоров Абдуллаев унинг ҳимоясидан воз кечганини «Элтуз» мухбирига маълум қилди.

«Мен энди Бобомуроднинг адвокати эмасман. Ишончим комилки, унинг рад жавобига лойиқ ҳеч бир иш қилмадим. Бироқ биз позитив нотада ҳайрлашдик. У оиласининг суратини кўрсатганим учун мендан миннатдор бўлди», деди таассуф билан адвокат Майоров.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Дастлабки пайтданоқ, афтидан МХХ босими остида, Абдуллаевнинг аёли Катя Балхибоева адвокат Муножот Парпиева ҳимоясидан воз кечган эди.

Бобомурод Абдуллаев иши президентнинг қийноқларга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги фармони ёки унинг қонун устиворлиги ҳақидаги такрор-такрор чиқишлари билангина вазиятни ўнглаш мумкин эмаслигига яққол бир мисолдир.

Абдуллаевнинг ҳуқуқий ҳимоядан воз кечиши уч ойдан зиёд МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналистнинг мутлақо ҳимоясиз экани ва у малакали адвокатни ишдан четлатишни истаётган МХХ ходимларининг буйруғини бажараётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев ишини МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов суриштирмоқда. У бизнесменларга рейдерлик босқинлари билан танилган МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлимининг собиқ бошлиғидир.

Манба: Eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM