Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Тожикистондан кўчиб келган 1210 одамга Қирғизистон ватандошлиги берилди

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 1210 одамни Қирғизистон ватандошлигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ватандошлик олганларнинг 154 нафари болалар экани айтилмоқда.

Президент маъмуриятининг 4 январда хабар беришича, мазкур фармон 2017 йилнинг 30 декабрида имзоланган.

Расмий хабарда янги йил арафасида ватандошликка эга бўлганларнинг асосий қисми Ўзбекистон ва Тожикистондан Қирғизистонга кўчиб келган этник қирғизлар экани таъкидланган.

Президент яна бир фармон билан 629 одамни Қирғизистон ватандошлигидан чиқарди, уларнинг 152 нафари болалардир.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM