Бош мавзулар

Жаноб президент,бу жиддий таҳлика!!!

Марҳум президентнинг собиқ котиблари “ўтмишдаги қўрқув” ҳақида гапирар экан, мен бугунги қўрқув ва қонунсизлик ҳудудида қолаëтган МХХ зобитларининг зулми ҳақида гапираман.

Муаллим¸ иқтисодчи ва публицист Хаëтхон Насриддиновдан МХХ ходимлари “халқ душмани” ясашди.

Унга бугун 159 модда яъни давлат тўнтариш бўйича айбнома юкланди.

Насриддинов ўғлининг тўйига Муҳаммад Солиҳдан ëрдам олгани учунгина “ватан хоини” дея тамғаланиб ўткан йил 20 октябрдан бери СНБ зиндонида ëтибди.

Президент Мирзиëев улкан минбардан туриб “37 йил қайтарилмайди” деб турган бир пайтда, МХХ бемалол юрт ойдинларини зиндонбанд қилмоқда.

Етар, “жаноблар”!

Сизларни, яъни бундан 100 йил олдин тузилган НКВД¸ ГПУ¸ ЧК¸ КГБ СНБ жаллодларини люстрация қилиш пайти келди!

Сизлар кийган кийимда 1937 йилда қатл қилинган Чўлпону Фитратлар¸ Қодирийлар қони турибди!

МХХ буткул люстарция қилиниши керак. Барчаси¸ ҳатто МХХ биносида фаррош бўлибми¸ боғбон бўлибми ишлаган бўлса у ҳам люстарция қилиниши керак!

Докторлар одам танасидаги йирингни қандай олиб ташлашса жамият ҳам МХХ деган йирингдан қутулмаса, ўлади.

Бу жиддий таҳлика!

Atabek Usmanov

facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM