Махсус дастур

Муҳаммад Солиҳ: Иноятов Москвага боғланган одам эди

Ўзбек мухолифати лидери, Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда МХХ раисининг кетишини “Ўзбек халқи учун ижобий бўлган улкан сиëсий воқеа” деб атади. Суҳбат давомида Муҳаммад Солиҳ МХХнинг 31 январь куни ишдан олинган раиси Рустам Иноятовнинг ўзбек халқига нисбатан қилган репрессия кўламини тасвирлади:

“Иноятов менинг укаларимни қамади, “Эрк” фаолларини қувғин қилди, қолаверса менинг ўзимга уч марта суиқасд қилишга уринди. Оллоҳ кўмагида бу суиқасдлардан омон қолдим,” деди Муҳаммад Солиҳ.

“Элтуз” мухбирининг “Нега Иноятовни ишдан олиш учун Мирзиëевга бир йил зарур бўлди?” деган саволига жавоб берган Солиҳ ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлганини” айтди:

“Иноятов ишдан кетиш олдидан МХХ инвентаридаги 5 фоиз қуролни шахсий таркибга ноқонуний тарқатган деган маълумот бор бизда. Яъни МХХ қурол заҳирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган.Шу боис Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.

Баъзи мулозимларга кўра, Рустам Иноятов 1995 йилда “Тошкент клани” хоч отаси бўлган Темур Алимов (хозирда марҳум) кўмагида МХХ раислигига келтирилган. Яъни у Тошкент кланига боғлиқ бўлган. “Элтуз” билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ 31 январь куни ишдан олинган Рустам Иноятов “Москвага боғланган одам эди” дея таъкидлади:

“Бу унинг Москвада бўлиб ўтган КГБ юз йиллик тантаналарида безбетларча қатнашганида яққол аëн бўлган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

31 январ куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Манба: Eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM