Бош мавзулар

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича сенсация…

Бугун, 2018 йилнинг 8 феврал куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳининг ишончли манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг тергов бошқармаси катта терговчиси, адлия подполковниги Тўрақулов Нодирбек Дилмуродович ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг тергов бошқармаси терговчиси, адлия майори Веселов Александр Александрович Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан, «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»да айбланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишини тергов қилишдан четлатилган.

Ушбу жиноят иши тўхтатилган ва ҳозирда ноқонуний қўлга олиш, тергов ва тергов жараёнида ушланган шахсга нисбатан шафқатсиз қийноқлар қўлланиши ва жиноят ишини сохталаштириш фактлари бўйича тергов олиб борилмоқда.

МХХ терговчиларининг айблари тасдиқланган ҳолда, журналист Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишини тергов қилган терговчиларнинг ҳибсга олиниши ва судга берилиши кутилмоқда. МХХ тергов гуруҳининг барча аъзоларига эҳтиёт чораси сифатида “мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида” ариза ёздирилган.

Журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан МХХ терговчилари томонидан қўзғатилган сохта жиноят иши барбод бўлмоқда. Абдуллаев иши бўйича яхши натижалар кутиб қоламиз…

08.02.2018 йил

Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM