Бош мавзулар

Журналист Б.Абдуллаев иши кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар прокурорига юборилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддасига кўра “Конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш” айблари билан ҳибсга олиниб, 2017 йилнинг 27 сентябр кунидан бери МХХ тергов изоляторида ушлаб келинаётган журналист Бобомурод Абдуллаев онаси Гавҳаржон Мадаминова 2018 йилнинг 3 феврал куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳига 2018 йилнинг 10 январ куни ўғли билан МХХ тергов изоляторида учрашуви вақтида, Бобомуроднинг изоляторда МХХ ходимлари томонидан, тергов учун айбни тан олиб гувоҳлик бериши талаби билан қийноққа тутилгани ҳақда айтиб бергани борасида мурожаат қилган эди.

Ушбу ариза асосида 2018 йилнинг 12 феврал куни, ҳибсга олинган шахсга нисбатан ноқонуний тергов усулларини, қийноқлар ва руҳий зўравонликларни қўллаш фактлари бўйича “SIMAY KOM” Адвокатлик фирмасининг таниқли Тошкентлик адвокати Майоров Сергей Александрович томонидан ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевга юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома имзоланган эди.

Ҳозирда журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материаллари ва «айблов хулосаси» МХХ терговчилари томонидан тергов тугатилганидан сўнг 45 кун ўтиб кўриб чиқиш ва “тасдиқлаш” учун Тошкент шаҳар прокурорига юборилган.

Адвокат С.А.Майоров:

-Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Абдуллаев И.

-Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати тергов бошқармаси бошлиғи

-Тошкент шаҳар прокурори

номларига аризалар киритди.

(аризалар илова қилинмоқда)

19.02.2018 йил
Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси
E–mail: surat.i@rambler.ru, suratikramov@gmail.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM