Бош мавзулар

Жўмардликнинг, тўғриликнинг маъноси

Натиқ Адилов

Ҳамиша бундай бўлмайди. Бугун саҳарни шод xабар билан қаршиладим. Фасебоокни очдим, кўрдим, дўстим Муҳаммад Бегжон ёзибди: “Бугун мен иккинчи марта озод бўлдим, назорат олиб ташланди. Яшасин озодлик!”

Кимдир бу Бегжон?

Бироз маълумот берайинки, шодлигимнинг сабабини ўрганасиз. Муҳаммадбег дунёда энг узоқ муддатли ҳибсда сақланган сиёсий махбус – журналист эди. 18 йил!

Диктатор Ислом Каримов муҳожиратдаги муxолифи, Ўзбекистон Миллий Озодлик Ҳаракатининг Лидери Муҳаммад Солиҳнинг ва унинг тарафдорларининг кўзини қўрқитиш учун унинг укаларини шу жумладан журналист М.Бегжонни ҳам тутиб зиндонга ташлади.

Ўтган йил февралда янги президент Шавкат Мирзиёев авф эълон қилиб кўпгина сиёсий махбуслар қатори М.Бегжонни ҳам яқинларига қовуштирди. Аммо унинг устида назорат бор эди, бугун бу назорат ҳам бекор қилинди.

Нега севинмайин.

Менинг биродарим ҳам 4 йилдан буён зиндонда эди, айни мотив ва мақсад билан. Биз ҳам унинг ҳасратини чектик. Аммо мен бутун самимиятим ила дейманки, укам Мурод Адилов билан кўришишнинг ҳаяжонини нақадар яшаган бўлсам, ундан беш марта кўпроқ Муҳаммад Солиҳ билан унинг 18 йилдан кейин озодликка чиққан укаси билан кўришишини, бир-бирини бағрига босишини интизор кутаяпман.

Бегжонбекнинг айтишига қараганда у 20 йилдир акасини кўрмаган.

Чунки Муҳаммад Солиҳ 26 йилдир муҳожиратдадир.

Диктатура билан мужодалада инсонлар фожиалар, изтироблар яшайдилар.

Аммо масаланинг теран ижтимоий маънавий тарафини кўтарган яна ўша фидокарлардир, башариятни бугундан тонгга ташиганлар ҳам ўша курбонлардир.

Улар бўлмаса ҳаёт бўлмас эди.

Жўмардликнинг, тўғриликнинг йигитликнинг бир маъноси ҳам қолмасди.

Бу ака-укалар бу тур намуналардандир.

Уларнинг иши бахрасиз эмас.

Улар йиллар давомида Ўзбекистондаги диктатурга карши ҳайкирдилар. Мум тишлаган жамиятнинг овози бўлдилар. Калтакланганларнинг юмруғи бўлдилар.

Ўзбеклар бир куни янги тарихини ёзганда бу инсонларни хотирламасдан ўта олмаяжаклар.

Ва бугун келажакда чечак очадиган ўзбек ҳуррияти ўз мехварида Муҳаммад Солиҳ ва қардошларининг ғоясини, азиятларини мардона ташияжаклардир.

“Одамлар каби мен дуёни кезиб
Ёзаолмадимку шеърий туркумлар
Чунки ота юртдан чиққаним сезиб
тарк этарлар мени хижо, рукнлар…”.

Муҳаммад Солиҳ

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM