Дунё

Курд лидери Туркия сўрови билан Чехияда қўлга олинди

Суриядаги курд жамоасининг таниқли лидери Солиҳ Муслим Чехияда Туркия сўрови билан қўлга олинди.

Демократик иттифоқ партиясининг собиқ ҳамраиси бўлган Солиҳ Муслим билан Прагада бирга бўлган курд фаоли Курсай Шехо Озодлик радиосига бу масалада ҳозир адвокатлар ишлаётганини маълум қилди:

– Мен Прагада қолдим ва бир гуруҳ сиёсатчилар ҳамда дўстлар билан вазиятни кузатиб бормоқдамиз. афдокатлар қўлларидан келган ҳаракатларни қилишаяпти, – деди Шехо.

Чехия полицияси 67 ёшли Солиҳ Муслим 24 февралда қўлга олинганини якшанба куни тасдиқлади. Туркия Солиҳ Муслимни мамлакат ҳудудий яҳлитлигига таҳдид солганликда айбламоқда.

Демократик иттифоқ партияси 25 февралда тарқатган баёнотида Сурия фуқароси бўлган Муслим Прагага расмий шахс сифатида халқаро анжуманда иштирок этиш учун борганини билдирди.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM