Махсус дастур

“Президент Мирзиёев, ҳамма жаллодларни зудлик билан қаманг!”

Би-Би-Си радиосиинг хабар беришича, Ўзбекистондаги норасмий Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сўнгги 11 йилдаги аянчли вазият таҳлил қилинган ҳисобот эълон қилган.

Ташаббус гуруҳи хабар қилишича, 2006 йили Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Жазони Ижро этиш бош бошқармаси(ГУИН)нинг назорати Миллий Хавфсизлик хизмати зобитлари ихтиёрларига топширилган.

Бошқарма раҳбарлари, мамлакатдаги барча муваққат изоляторлар ва жазони ижро этиш муассасаларига ҳам раҳбар этиб МХХчилар тайинланганлар.

Янги раҳбарлар эса муваққат изоляторлар ва қамоқхоналарни қийноқ масканларига, бегуноҳ, бироқ бой-бадавлат тадбиркорлар, банкирлар ва бошқа амалдорларга босим ўтказиб пул ундириш жойларига айлантирганлар.

Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳига кўра, халқ орасида “Тоштурма” номи билан таниқли бўлган қамоқхонага бошқа жазони ижро этиш муассасаларидан камера агентлари олиб борилганлар.

Жиноят оламида “лохмач”лар деб билинадиган бу шафқатсиз жиноятчилар “Тоштурма” ҳудудида эмин-эркин юрганлар, уларнинг камераларига радиоприёмник, телевизорлар ўрнатиб берилган, бирор бир монеъликсиз мобил телефонлардан фойдаланганлар.

“Тоштурма” раҳбарияти “лохмач”лардан истаган нарса, тергов остида бўлган маҳбусларни қийноққа солиш, бошқаларга қарши жиноий кўрсатмаларни қўлга киритиш бўлган.

Банкирлар, фирмачилар, тадбиркорлар, ҳокимлар, ҳатто Ички ишлар вазирлигининг қўлга олинган ходимларидан ўз ҳамкасбларига қарши айблов кўрсатмалари олинишига эришилган.

Ўша йиллари “Тоштурма”да 10 дан ортиқ тергов остидаги инсон қийноқлар оқибатида ўлдирилган, дейилади ИГНПУ хабарида.

Ташаббус гуруҳига кўра, ГУИН ва МХХ мансабдорлари товламачилик мақсадида тил бириктириб, узоқ йиллар Ўзбекистоннинг пулдор деб билинган инсонларидан пул талаб қилиб келганлар.

“Тоштурма”га олиб кирилган пули кўп инсонлар “лохмачлар”нинг қийноқларига тутилмаслик учун “Тоштурма”нинг оператив ходимларига ойига 1000 доллардан 50000 долларгача бериб туришга мажбур бўлганлар.

2010 йили Нукусдаги бир тадбиркордан 100000 АҚШ доллари ва кўп миқдорда заргарлик буюмлари талаб қилингани, МХХнинг қамалиб, ҳозир жазо муддатини ўтаётган собиқ раҳбарлари 5 миллион доллардан камига кўнмаганлари ҳақида ишончли маълумотга эга экани ҳақида ёзади ИГНПУ.

Қийноқлар, жисмоний ва руҳий босимлар остида олинган пуллар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура раҳбарларига берилган, дейилади Ташаббус гуруҳи ҳисоботида.

Ўзбекистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилади ва ГУИН собиқ ходимларининг исм-фамилиясини келтириб, уларни жаллодлар деб атайди.

“Кўплаб ҳукм этилганлар ва уларнинг қариндошлари халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан жаллодларни зудлик билан ҳибсга олишга чақиради”, дейилади ИГНПУ хабарида.

Шунингдек, Ташаббус гуруҳи Жазони Ижро этиш бош бошқармасини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг тасарруфидан Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказиш таклифини илгари сурган.

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM