Бош мавзулар

Бобомурод Абдуллаев устидан суд 5 мартда бошланади

Тошкентдаги МХХ ҳибсхонасида ушлаб турилган журналист Бобомурод Абдуллаев устидан маҳкама жараёни 5 март куни тушдан сўнг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланади.

Бу ҳақда журналистнинг ишини яқиндан кузатаётган Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатди.

Маҳкамада Бобомурод Абдуллаевни адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Бобомурод Абдуллаев билан бирга маҳкамада мустақил блогер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар ҳам ҳозир бўлиши кутилади.

Жиноят ишида Салаев ва Оллоёровлар Бобобурод Абдуллаев- “Усмон Ҳақназаров”нинг манбалари бўлиб хизмат қилгани айтилган.

Бобомурод Абдуллаев ва “шериклари” ЖКнинг 159-моддаси, конституцивий тузумга тажовузда айбланмоқда.

44 ёшли Бобомурод Абдуллаев ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинганди.

Ўтган ой яқинлари унинг тергов жараёнида шафқатсиз қийноқларга тутилганини айтишган.

Ҳаётхон Насриддинов ўтган йил 20 октябрида ҳибсга олинган.

Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевга қарши айблар сиёсий эканини айтиб, уни зудлик билан озод этишга чақирганлар.

Душанба куни Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишга буйруқ берган МХХ полковниги Нодир Тўрақуловнинг қамоққа олингани тасдиқланганди.

42 ёшли Нодирбек Тўрақуловга нисбатан ЖК 301-моддаси 1-қисми (Хокимиятни суиистеъмол қилиш, хокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки хокимият харакатсизлиги ) ҳамда 230-моддаси (Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш) билан айблов эълон қилинган.

Тўрақулов муқаддам МХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими раҳбари бўлиб ишлаган.

Манба: bbc.com/uzbek

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM