Бош мавзулар

Журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан очилган жиноий иш юзасидан дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳақда

ЎЗБЕКИСТОН “ЭРК” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқороларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги N ПФ-5268 сонли Фармонининг 2-бандига кўра процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан, шу жумладан:
– жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, псиҳологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда;
– гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини бузган ҳолда;
– дастлабки тергов жараёнида жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг судда мавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан;
– мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган ҳоллардан ташқари, жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг тахмин, фараз ёки миш-мишларга асосланган кўрсатувларидан олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин дейилган.
Мазкур Фармоннинг 3-бандига кўра эса:
– процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, аудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш таъқиқланади дейилган.
Фармоннинг 4-бандида шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутган ҳолда, жиноий жавобгарлик киритилсин деб қатъий белгиланган.
Фармоннинг 5-банди билан ўрнатилган тартибга биноан:
– далилларни йиғиш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган услублар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар прокуратура органлари ёки суд томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тиббий экспертиза ўтказиш орқали мажбурий текширилиши шарт;
– ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриб чиқиш вақтида мажбурий текширилиши ва баҳоланиши шарт экани қатъий белгилаб қўйилган.
Журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан очилган жиноят ишида ушбу Фармонда назарда тутилган барча бандлар қўпол тарзда бузилган.

Хусусан, гумондорга нисбатан дастлабки тергов пайтида қийноққа солиш, псиҳологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган;
– Бобомурод Абдуллаевнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи қўпол тарзда бузилган;
– дастлабки тергов жараёнида мавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувлар гумон қилинувчи Б.Абдуллаевни қасддан айблаш мақсадида ишлатилган;
Фармоннинг 5-бандида ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилганига қарамасдан Б.Абдуллаевга ўз ҳимоячиси билан эркин учрашиш ва гумондорнинг ҳимояси учун стратегия ишлаб чиқишга мутлақо имкон берилмаган.

Юкоридаги холатлардан келиб чиқиб, 2018 йилнинг 5-март кунига белгиланган журналист Б.Абдуллаевнинг иши бўйича суд мажлиси қолдирилиб, қайта суриштирувга юборилиши лозим.

Ўзбекистон “ЭРК” партияси раиси

Муҳаммад Солиҳ

4.03.2018

Манба: uzxalqharakati.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM