Ўзбекистон

МХХ Россияда портлашни амалга оширмоқчи бўлган ўзбекистонликни Туркияда ҳибсга олди

Миллий хавфсизлик хизматининг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Сурияда ноқонуний тўдалар сафида бўлган шахс қўлга олинди.

“Ўзбекистон24” телеканалининг билдиришича, қўлга олинган шахс1996 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, у 6 йил давомида Сурияда жанггарилар сафида бўлган.

Хабарда МХХ томонидан Абдулбосит Аҳмаджонов сифатида таништирилган йигит отаси билан 16 ёшида Туркияга ишлаш учун кетгани айтилади. МХХнинг билдиришича, у Туркияда Абу Умар исмли шахс билан танишган ва уйигитга Сурияга боришга ёрдам беришган.

“22 ёшли йигит террорчилик ҳаракатларида, шунингдек, Сурия ҳукумати қўшинларига қарши қуролли жангларда иштирок этганини тан олди”, дейилади хабарда.

“Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилган МХХ лавҳасида Суриядан уйига қайтмоқчи бўлган Абдулбосит Аҳмаджонов яна Абу Умарга мурожаат қилгани, у эса Абдулбоситни Ўзбекистонга етказиб қўйиш эвазига Россияда террор ҳаракатини амлага ошириш шартини қўйгани ҳам таъкидланади.

Абдулбосит Аҳмаджонов бу шартга кўниб, террорчиларни тайёрлаш масканларидан бирида бирида портловчи мосламаларни ясаш ва уларни қўллаш бўйича машғулотладан ўтади.

МХХнинг билдиришича, Аҳмаджонов Туркиядан Суриянинг Хатай шаҳрига олиб ўтилганидан сўнг МХХ режалаган амалиёт асосида қўлга олинган.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM