Дунё

Ўзбекистон фуқаролари биринчи марта давлат томонидан Туркияга ишга жўнатилади

Ўзбекистон биринчи марта Туркияга ишлаш учун ташкиллаштирилган тарзда одам юборади. Бу ҳақда 12 март куни Podrobno.uz нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Туркиянинг Тaiga group ширкати бу борадаги шартномани душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг имзолаган.

Маълум қилинишича, 2006 йилда ташкил қилинган Тaiga group ширкати туризм, меҳнат мигрантларини қонуний ҳужжатлар билан таъминлаш ва талабаларнинг Туркия ҳудудида амалиётни ўташини уюштириш каби масалалар билан шуғулланади.

Туркия ширкати Ўзбекистондан Туркия меҳмонхоналарида ишлаш учун фаррошлар, аниматорлар, официантлар, барменлар, ошпазларни йиғмоқда. Хабарда айтилишича, ўртача иш ҳақи сифатида 430 доллар ваъда қилинаётир.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Туркияда ишлаш истагани билдирганлар Агентликка17 мартгача мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳам билдирди.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM