Бош мавзулар

Салоевни «ҳақназаровлиги»га иқрор бўлишга адвокати ундаган

«Элтуз» нашрининг хабар беришича, журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган, тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва Абдуллаевга қарши кўргазма беришга ундаган;

Маҳкамада иштирок этган ва судланувчиларнинг яқинлари билан гаплашган бир тошкентлик ҳуқуқшунос ва яна бир фаол «Элтуз» нашрига шу ҳолат ҳақида билдирди.

«Элтуз» суҳбатдошларига кўра, судда ўз айбига қисман иқрор бўлган Равшан Салоевнинг адвокати Музалевская Ирина ўз ҳимоясидаги шахсга, тергов пайтидаги позициясини ўзгартирмаслик ва терговда берган Абдуллаевга қарши кўрсатмасини такрорлаши кераклигини айтган.

Бу ҳолатни суриштириш учун «Элтуз» мухбири адвокат Музалевская билан боғланди. Адвокат бу юзадан изох бермаслигини айтди. Айни пайтда, у савол қолиб, мухбирдан ким унга телефон рақамини берганини суриштира бошлади.

«Биз ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беролмаймиз. Шу боис ҳеч нарса гапирмаймиз. Фақат судьянинг муайян кўрсатмасидан кейингина бирор ахборот беришимиз мумкин. Ҳозирча ҳеч нарса. Чунки суд фақат бошланди. Ҳатто, Бобомурод ҳали оҳиригача ўз кўргазмасини бергани йўқ. Шунинг учун, биз сизга ҳеч қандай маълумот бермаймиз», деди Музалевская «Элтуз» мухбирига.

Адвокат Салоевнинг ўз айбига қисман иқрор бўлгани, терговда қандай кўргазма берган бўлса айнан такрорлаганини тасдиқлади, бироқ ўз ҳимояси остидаги шахс ўртасида Бобомуродни айблаш учун қандайдир «келишув» бўлганини инкор этди.

«Салоев терговда ҳам, судда ҳам ўз айбига қисман иқрор бўлганини билдирди. Лекин келгусида нима деб кўргазма бериши ҳозирча номаълум», деди Музалевская.

15 март куни суд мажлисида бўлган ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов, Салоевнинг ўзини тутиши, айбини тан олиши унга анча шубҳали кўринганини айтади.

«Суддаги чиқишида Салоев залдаги, судланувчиларни қўллашга келган жамоатчиликка қарата, биз ҳақимизда ҳар хил «саҳналаштирилган» ортиқча гап тарқатманглар, деди. Энди илтимос қилиб гапираяпти, лекин кўриниб турибди, унга кимдир, нимадир унга ўргатган», дейди ҳуқуқ фаоли.

Шунингдек, Турғунов судда қатнашаётган судланувчиларнинг адвокатлари орасида фақат Сергей Майоров астойдил ўз мижозини ҳимоя қилаётганини билдирди.

«Қолган адвокатларнинг оёқ олиши ғалати, бирор савол берсак, гўёки биз нонини тортиб олаётгандай, индамай тўрсайиб олишади, мақсади нима эканини билиб бўлмайди», дейди ҳуқуқ фаоли «Элтуз» мухбирига.

Рассом Кирпи
Манба: Eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM