Марказий Осиё

Наврўз куни “Ислом давлати” Кобулда амалга оширган портлашдан 26 киши ўлди

Афғонистон пойтахтида 21 март, Наврўз куни амалга оширилган портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда тилга олинган гуруҳга алоқадор “Amaq” ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарда айтилишича, худкуш шахс портлашни Афғонистондаги диний озчилик – шиалар Наврўзни нишонлаётган вақтда амалга оширган.

Афғонистон ички ишлар вазирлигига кўра, портлашдан камида 26 киши нобуд бўлган, 18 киши яраланган. Қурбон бўлганларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир. Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин.

Портлаш Кобул шаҳридаги Карт-и-Шакхий масжиди олдида содир бўлди. Худкуш танасига бойланган портловчи мосламани Масжидга кираверишда портлатган.

Сўнгги ойларда Кобулда “Толибон” ва “Ислом давлати” гуруҳлари ҳужумлари кўпайган.

Манба: ozodlik.org

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM