Бош мавзулар

Ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2018-йилнинг 31-январ куни Фарғона вилояти, Бувайда туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Х.Н.Шамсутдинов тумандаги 20-мактабдан ишдан бўшатилган ўқитувчилар Л.Сиддиқов, А.Имомалиев ва инсон ҳуқуқлари фаоли Шуҳрат Рустамовларга нисбатан Ўзбекитсон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси, 3-қисми, “а”, “г” бандлари, ва 237-моддаси 2- қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатиш хусусида қарор қилган.

Гап шундаки, Фарғона вилояти, Бувайда тумани 20-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Л.Сиддиқов ҳамда мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Алишер Имомалиевлар 20-мактаб диреткори Ҳамилахон Абдукаримованинг 2017-йил 5-октярдаги 40-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси, 2-қисмига асосан ишдан бўшатилган. Оқибатда ишсиз қолаган ўқитувчилар ўз меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилишган.

2018-йилнинг 23-февраль куни Қўқон туманлараро суди томонидан мактаб директорининг 05.10.2017 йилдаги 40-сонли ишдан бўшатиш борасидаги буйруғи ҳақиқий эмас деб топилган ва суд даъвогарларнинг даъво талабларини қондириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган.

Суднинг қарорига қарамасдан, воқеалар ривожи қизғин ва кескин тус олган.

Воқеаларнинг тўлиқ тафслиоти билан тез кунда танишасиз.

Ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамовнинг жараёнларга нисбатан билдирган видеомуносабатини тинглаш ва томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раисаси, мустақил журналист

Манба: uzxalqharakati.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM