Бош мавзулар

Президентни судга берган Чўян Маматқулов “Жаслиқ”дан чиқди

“ББС Ўзбек” хизматининг хабар беришича, 2013 йили ўн йилга озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти фаоли Чўян Маматқулов қамоқдан озод қилинди. У 25 март куни “Жаслиқ”дан яқинларига телефон қилган ва қамоқдан чиқиб уйига кетаётганини айтган.

“Синглисига телефон қилибди. Қамоқдан чиқдим, уйга кетаяпман дебди. Кейин биз ҳам гаплашдик, Қорақалпоғистондан Хоразмга такси ушлаб келаяпти экан. Бугун чиқиши ҳақида бизни огоҳлантиришмади. Қўлига йўлкирага ишлатасан, деб 40 минг сўм беришибди”, дейди рафиқаси Дилором Маманова.

Косон туманида истиқомат қилган Чўян Маматқулов 2012 йилнинг 29 августида ҳибсга олинган эди. 2013 йилнинг 8 февраль куни Қашқадарё вилояти Жиноят ишлари суди уни “конституцион тузумга тажовуз”, “одам ўғирлаш”, “товламачилик”, “ҳужжатларни қалбакилаштириш”, “ёлғон гувоҳлик бериш” каби моддалар билан айблаб, 10 йилга озодликдан маҳрум этган эди.

“У кишига қўйилган барча айблар туҳмат ва асосий мақсад хўжайиним юритган балиқчилик бизнесини тортиб олиш бўлганди”, дейди Дилором Маманова.

2014 йил июл ойида Чўян Маматқулов ноҳақ қамалгани ҳақида ўша вақтдаги МХХ раиси Рустам Иноятовга мактуб ёзгани учун Навоий шаҳридаги 64/29-жазони ўташ муассасасида қийноқларга тутилгани ҳақида хабар берилган.

Чўян Маматқуловнинг 2000 йилда Президент Ислом Каримовни маҳкамага бергани унинг ишини кўриб чиқишда муаммолар яратган.

“Орган ходимлари пашшадан фил ясашди. Президентни судга берган деб қўрқитишгани учун ҳам адвокат олишда жуда қийналганмиз” – дейди Дилором Маманова,

Шартнома асосида ҳарбий хизматда бўлган Чўян Маматқулов 2000 йилда ғайриқонунуний ишдан бўшатилганидан сўнг ўз ҳақини тиклаш учун турли идораларга мурожаат қилган.

У ишдан огоҳлантиришсиз бўшатилганидан норози бўлган. Чўян Маматқулов ҳарбийларнинг ишдан огоҳлантириш ишдан бўшатилиши Олий бош қўмондоннинг хатоси деган тўхтамга келади.

Ўша вақтдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти, айни дам Олий бош қўмондон Ислом Каримов устидан 2004 йили фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига ариза билан мурожаат қилади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлқин Қораевнинг Озодлик радиосига айтишича, “у суддан 10 миллион сўмлик моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўрайди. Суд унинг аризасини қабул қиладию лекин жавобгар томонни чақирмайди. Ундан сўнг у Олий Судга мурожаат қилади. Бироқ бу аризалар ҳам инобатсиз қолган”.

Манба: bbc.com/uzbek

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM