Ўзбекистон

Малоҳат Эшонқулова: “Салаевнинг гаплари бир-бирига зид эди”

Бугун, 2018 йилнинг 29 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар судининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Суднинг бу мажлисида айбланувчи Равшан Салаевнинг кўрсатмалари тингланди.

Бу хусусда журналист Малоҳат Эшонқулова шундай xабар қилади:

“Равшан Салаев ўзининг куракда турмайдиган кўрсатмаларини судга тақдим этди. Залда ўтирганлар Равшан Салаевнинг кўрсатмаларига салбий реакция кўрсатди.

Равшан Салаевга адвокатлар савол берди. Салаевнинг гаплари поймо-пой, бир-бирига зид эди.

Равшан Салаевнинг биринчи айтган гапи шу бўлди, “2013 йили Муҳаммад Солиҳ менга қўнғироқ қилиб, Бобомурод бизнинг одамимиз бўлади, олдингга боради, унга ҳар қандай ёрдамларингни аямайсан, оғзингдан гуллаб қўядиган бўлсанг, сени биламиз, оилангни биламиз, деб қўрқитти.”

“2006 йилда Бобомурод Абдуллаев келди, бу воқеа кабинетимда рўй берди, менга айтди-ки, Қорақалпоғистон Юқори Кенгаши раиси (исми эсимда йўқ), шу одамнинг уйида портлаш уюштирамиз, ҳамма қонун идоралари портлаш билан овора бўлиб қолганда, биз Муҳаммад Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бегжонни “Жаслиқ” қамоқxонасидан қутқарамиз, деб режасини айтиб берди”, деди Равшан Салаев ўз кўрсатмасида.

Равшан Салаевнинг бу гапларини Бобомурод Абдуллаевнинг иккинчи адвокати Муножот Парпиева ўз саволлари билан йўққа чиқарди. Суд мажлисида қатнашётган Муҳаммад Бегжондан сўралди, “сиз қайси пайтларда “Жаслиқ”да бўгансиз”, деб.

Муҳаммад Бегжон “2002 йил апрелидан бошлаб, “Жаслиқ”да 8 ой бўлганман” деди.

Яъни, Равшан Салаев “воқеа 2006 йилда бўлди” деб ўз ёлғончилигини ҳаммага фош қилди.

Кейин Равшан Салаев айтдики, “Муҳаммад Солиҳ мендан 100 минг долар истади, агар бермасанг яна устига қўшилади, деб айтди”, деди.

Равшан Салаев яна “Жатва” 2012 йилдан бошланди, булар Афғонистондан, Қирғизистондан Ўзбекистонга киришмоқчи эди”, деб юборди.

“Буни қаерда эштгансиз?”, деган саволга Равшан Салаев “Жатва” ҳақида биринчи марта МХХ тергов изоляторида эштдим”, деб жавоб берди ва ўзининг ёлғон гапираётганини яна бир марта исботлади.

Яна Равшан Салаев шундай деди: “Бобомурод менга “Жатва” ҳақида ҳеч гапирмаган, у доим қизимнинг изидан кузатиб юрарди, ундан қўрқардим деди ва яна Равшан Салаев “мен Бобомуродга кўп қарзлар берганман, доим мендан пул қарз сўраб келарди. Бобомурод қабулҳонада соатларча кутиб ўтирарди” деди,

Шунда савол беришди Салаевга: “Бобомуродни ҳам соатларча куттирасиз, пул бераман деб, ҳам қўрқасиз Бобомуроддан. Қайси гапингизга ишониш мумкин” дейишди…

Мен бошқа ишим чиқди, маҳкаманинг охиригача ўтираолмадим”.

(Малоҳат Эшонқулованинг бу хабари унинг овозидан ёзиб олинди)

Манба: ЎХҲ хабарлар бўлими

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM