Ўзбекистон

Алам қилди

Россиянинг Кемеровосидаги “Қиш олчаси” (Зимняя Вишня) савдо-истироҳат марказида юз берган фожеа Қозоғистоннинг Оқтўбасида автобусда 52 нафар ўзбек тиклайин ёниб кетгани воқеасидан нимаси билан фарқ қилади?

Ҳар иккиси ҳам улкан дард, миллионлаб инсонлар қалбини жунбушга келтирган ўта қайғули фалокат.

Фақат руслар ўз қурбонлари учун умуммиллий мотам эълон қилди. Ўзбеклар эса шу куни телеканаллару радиоларида вадаванг қилиб концерт берди.

Шуниси алам қилди. Уларнинг қурбонларининг қадри бизникилардан кўра шунчалик баландми?

Салкам 150 миллионлик Россия етмишга яқин қурбон учун мотам тутди. 32 миллионлик Ўзбекистон учун эса мамлакатда мотам тутиш учун 52 ватандош камлик қилди гўёки.

Буни фақат қиёслаш учун айтяпмиз. Зеро, ҳатто бундай фожеаларда битта ўлим ҳам қайғули.

Россиянинг ҳукумати бизникидан кўра фаросатлироқмикин?! Ёки бундай катта фожеаларни кўриб, кўзи пишиб, қачон қандай ҳаракат қилишга кўникиб қолганмикин?

Аслида бизникилар бундай қурбонликларга кўникиб қолишидан яратганнинг ўзи асрасин. Шу 52 юртдошнинг ўлими ҳам қанчаларнинг қаддини лол қилди.

Тўғри, ҳукуматимиз бир вақтлардагидек миллионлаб мардикорларни ялқовликда айблаб, дунёга кулги бўлгани йўқ. Қурбонларнинг яқинларига елкадош бўлишга уринди.

Аммо вилоят ҳокими номард чиқди. Ўлганнинг устига тепган қилиб, шу фожеа сабаб бутун бир туман аҳолисини ҳароми деб ҳақоратлади.

Россиялик ҳоким митингга чиққанларни провокаторлар дегани учун бугун салкам ярим Россия унинг истеъфосини талаб қилиб ётибди.

Битта-иккита зиёлини айтмаса, бизникилар ўзимизнинг валломат кўрсатган “ҳунар” ортидан овозини ҳам чиқармади. Овозини чиқарган айрим журналистлар эса ҳокимни оқлаш билан овора бўлди.

Ҳолимизга ачиндим.

Лекин битта савол қийнайди: ўзбекнинг қадри шунча пастми?

Баҳодир Шариф
Манба: eltuz.com

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM