Дунё

Эрдўғон Исроилни ва Нетеняҳуни “босқинчи ҳамда террорчи” деб атади

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Исроил ҳукуматини ва бош вазирини “террорчи”, деб атади.

1 апрель куни Анқарада қилган чиқишида Эрдўғон Исроил томонидан яқинда Фаластиннинг Ғазо минтақасида ХАМАСга қарши ўтказилган амалиётларни эслади. Мазкур ҳужумлар пайтида камида 15 фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган эди.

Бу воқеа ҳақида гапирар экан, Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳуни “террорчи” деб атади ҳамда сўзи давомида: “Сиз босқинчисиз ва бу ерларда сиз ҳозир босқинчи сифатидагина турибсиз. Айни пайтда сиз террорчисиз”, деб айтди.

Эрдўғон бу нутқидан аввалроқ Исроилнинг Фаластинда ўтказган амалиётини “ноинсоний ҳаракат”, деб баҳолаган эди.

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман 1 апрель куни БМТ ва Европа Иттифоқининг 15 нафар фаластинликнинг ўлдирилишини тергов қилиш чақириғига рад жавобини берди.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM