Дунё

Россия шарқий Ғутани яна бомбардимон қила бошлади

Дамашқнинг шарқий Ғута ҳудудида ўқ очишни тўхтатиш бўйича Россия ҳомийлигида ўтказилган музокаралар натижа бермаганидан кейин, рус ҳарбийлари яна ҳаво ҳужумларини амалга ошира бошлади. Хабарларга кўра, ҳаво ҳужумларида 40 нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган.

Сурия ва Россия қўшинлари шарқий Ғутадан исёнчиларни деярли бутунлай сиқиб чиқарган. Аммо минглаб оддий фуқаро орасида «Ислом армияси» исёнчи гуруҳининг сўнгги аъзолари қолган.

1 апрель куни Москва Ғутадан минглаб жангчи ва оддий фуқарони эвакуация қила бошлаган эди.

Аммо ҳафта охирига келиб исёнчилар орасида эвакуациялар бўйича келишмовчилик келиб чиқди. Натижада Сурия армияси 6 апрель куни ҳудудни яна бомбардимон қила бошлади.

Шарқий Ғутадан исёнчиларнинг аксари сиқиб чиқарилгани Сурия ва Россия Ҳалаб озод этилганидан кейин эришган энг катта муаваффақиятдир. Аммо февраль ойида бошланган амалиёт Сурия урушининг энг қонли саҳифаларидан бири бўлди.

БМТ ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари маълумотларига кўра, Шарқий Ғутадаги амалиёт туфайли 1 600 дан ошиқ оддий фуқаро ҳалок бўлган, минглаб одам очликка юз тутиб, бошпанасиз қолган.

Ғарб давлатлари оддий фуқаролар умрини сақлаб қолиш учун бир неча марта ўқ отишни тўхтатишга чорлади, аммо бу уринишлар самара бермади.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM