Ўзбекистон

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси факультатив протоколига қўшилиш режаланмоқда

Тошкент БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси факультатив протоколини ратификациялаш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда18 март куни Бош прокуратура расмийси Азиз Эшбековга таянган ҳолда Sputnik маълум қилди.

“Тез орада бу борадаги муҳокамалар якунланиб, ратификация тўғрисида қарор қабул қилинади”, деб билдирган прокуратура расмийси.

Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн ташриф қилган эди. Мазкур ташрифдан сўнг Олий Мажлис қўшма йиғилишида Қийноқларга қарши конвенция факультатив протоколига қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон қонунчилигига қийноқ қўллагани аниқланганлар уч йилдан беш йилгача қамалиши ва лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши белгилаб берилган ўзгартишлар киритилди.

Янги ўзгартишларга кўра, мансабдор шахс терговдаги одамга оғир тан жароҳатлари етказса, унда 7 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.

Манба: ozodlik

Тавсия этинг:

Related Posts

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Сўнгги хабарлар

UzbekFM video

Қирим турклари сургуни (tr) Ҳайдар Жамол: "Эрцгерцог ролида - ҚИРИМ"

Еmail-Oбуна

Архив

TUNEIN UZBEK.FM